Қояли тизма - Катта Кавказнинг шим. ён бағридаги тизма. Белая дарёсидан Терек дарёсигача (Кубан ҳавзаси) чўзилган. Баландлиги ғарбда 1200–1700 м дан шаркда 3000 м гача, энг баланд жойи Қорақая чўққиси (3646). Қт.нинг жанубий ён бағри тик, шим. ён бағри қия бўлиб, кўплаб тор дарё водийлари билан кесилган. Шимолий ён бағри кенг баргли ўрмонлар, жан. ён бағри ва ўрмондан юқориси тоғ даштлари қамда ўтлоқлар билан қопланган. Карст ривожланган.