Qozi Iyoz
Абул Фазл Иёз ибн Мусо ибн Иёз ибн Амр Яҳсабий — фақиҳ. (мийлодий 1084-1149 Ҳижрий 476-544)
Қози Иёз | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлар | |
| Дини | Ислом |
| Танилган соҳаси | фақиҳ |
Абул Фазл Иёз ибн Мусо ибн Иёз ибн Амр Яҳсабий ҳижрий 476 йилнинг ша'бон ойида Сабта шаҳрида туғилган. Мағриб ва машриқдаги илм ўчоғлари бўлган шаҳарларга сафар қилиб таҳсил олган. Замондош олимларнинг таъкидлашларича Қози Иёз ҳадис, фиқҳ, усулул фиқҳ, наҳв, арабларнинг насаблари ва тарихлари борасида етук олим бўлган. Ўттиз беш ёшида ўзи туғулиб ўсган Сабта шаҳрига қозиликка таъйинланган. Ҳижрий 511 йилда эса Андалуснинг Ғорнота шаҳрига қози этиб тайинланади. Кўп йиллар қозилик қилгани учун Ислом оламида „Қози Иёз“ номи билан танилган. Қози Иёз ҳижрий 544 йил (милодий 1149 йил) жумодус соний ойида Марокаш шаҳрида вафот этган ва ўша ерга дафн қилинган.
Устозлари
қози Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али, Абул Ҳусайн ибн Сирож, Абу Тоҳир Аҳмад ибн Муҳаммад, Абу Али Ҳусайн ибн Муҳаммад ва Абу Абдуллоҳ Мозаний каби ўнлаб олимлардан та'лим олган.
китоблари
- „Икмолул му'лим шарҳи саҳиҳи Муслим“ (саккиз жуз) „
- Машориқул анвор“(икки жуз)
- „Ат-Танбийҳотул мустанбата фи шарҳи мушкилотил мудаввана
- Аш-Шифо би та'рифи ҳуқуқил мустафо“
- „Ал-Ғуня“ „Тартийбул мадорик ва тақрийбул масолик“
- (тўрт жуз) „Ал-Илма' ила ма'рифати усулир ривоя ва тақйидис само'“
- „Ал-А'лом би ҳудуди қоваидил Ислом“
Адабиётлар
- Қози Иёз „СҲифо Муҳаммад Соллоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақларини таниш“ Ҳилол Нашр Тошкент-2022
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўрта аср Шарқ алломалари энсиклопедияси маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ислом шахсияти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |