Qozikalon
Қозикалон — бош қози, энг юқори даражадаги қози (олий маҳкама раиси). Ўрта Осиё хонликларида барча қозилар, диндорлар ва муллаларнинг бошлиғи, яъни раиси бўлиб, улар устидан назорат қилган. Бош қози ҳам диний, ҳам адлия ишларини бошқарган. Барча мусулмон мамлакатларида бўлгани каби Хива хонлигида ҳам ҳуқуқ масалалари динга қарашли, яъни диндорлар қўлида бўлгани сабабли, Қ. барча ҳуқуқ масалалари ва қўшин маъмуриятининг ҳам раиси ҳисобланган.
Қ. фуқароларнинг даъволари, жанжаллари билан ҳам шуғулланган. Олий жазо талаб қилинадиган жиноий ишлар унинг вазифасига кирмаган. Бу ишларни хоннинг ўзигина кўрган. 1824—25 йилларда хонликдаги қ. нинг 11 та навкари бўлган.
Қ расмий қабул маросимларида хоннинг ўнг томонида, 1-ўринда ўтирган. Қ. Бухоро амирлигида ҳам худди шундай вазифани бажарган.
Хива хонлиги мутлақ монархия давлати бўлгани учун олий суд ҳокимияти хон ихтиёрида бўлса-да, бироқ шунга қарамай Қ. ҳам катта ваколатларга эга эди. Мас, маош тўланадиганлар рўйхатида шайх ул-исломдан кейин турган. Хонликда 2 та қози — қ. ва қози-аскар бўлган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |