Qozon sobori
Қозон собори – Санкт-Петербургдаги меъморий ёдгорлик (1801 — 1811); классицизм услубида қурилган (меъмори А.Н.Воронихин). Ярим айлана шаклидаги бино Нева проспек-тига қараган. Марказида 6 устунли пеш-тоқ, улкан гумбазли, 2 ён томонлари ҳажмдор устунлар қатори билан ўралган бино салобатли майдон ҳосил қилган. Собор Нева проспектидаги ансамбллар таркибига киради. Бош тарзи олдидаги кичик майдон чўян панжара билан ўралган. Интерери улуғвор устунли зал — сарой ечимига эга; бош нефнинг уз. 69 м, умумий баландлиги 62 м. Ҳайкалтарошлик безаклари И.П.Мартос, И.П.Прокофев, Ф.Ф.Шчедрин ва бошқа томонидан бажарилган; деворий расмлар ва иконаларни яратишда В.Л.Боровиковский, А.Е.Егоров ва бошқа қатнашган. Бинога 1812-йил Ватан урушида қўлга киритилган ҳарбий ўлжалар (Европанинг 17 шаҳар ва 8 қалъ-аси калитлари, 105 та байроқ ва бошқалар) жойлаштирилган. 1813-йилда соборга М.И. Кутузов дафн этилган. 1837-йил собор олдига М.И. Кутузов ва М.Б. Барклай де Толли ҳайкаллари ўрна-тилган (бронза, гранит; ҳайкалтарош Б.И.Орловский, меъмор В.П.Стасов).
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |