Қозон хонлиги (татарча: Казан ханлыгы) — Олтин Ўрда инқирозидан сўнг Ўрта Волга бўйи — Волга(Идел)-Кама Булғорияси ҳудудида ташкил топган давлат (1438—1552).

Қозон хонлари сулоласига Улуғ Муҳаммад (1438—45) асос солган. Маркази — Қозон шаҳри Қишлоқ хўжалиги аҳолиси Қозон татарлари (Волга булғорларининг авлодлари), мари, чуваш, удмурд, мордва ва бошқирдлардан иборат бўлган. Улар, асосан, деҳқончилик билан шуғулланган.

Шаҳарларида ҳунармандчилик ривожланган. Қишлоқ хўжалиги Рус давлати, Сибир, Кавказ ва Шарқ давлатлари билан савдо алоқалари олиб борган. Ҳокимиятни йирик зодагонлар кенгаши(девон) маслаҳати билан хон бошқарган. Ширин, баҳрин, арғин, қипчоқ уруғ вакиллари — қарачлар, зодагонларнинг олий табақасини ташкил этган. Булардан кейинги ўринда султонлар ва амирлар, мирзалар, уланлар ва аскарлар турган. Мусулмон руҳонийлар катта ҳурматга сазовор бўлганлар. Аҳолининг асосий қисмини қора халқ" ташкил этган.

Қишлоқ хўжалиги маъмурий жиҳатдан доруғлар (округ) ва улусларга бўлинган. Армияни хонга қарашли гвардия, алоҳида зодагон қўшинлар ва солиқ тўловчи халқ орасидан чиққан кўнгиллилар ташкил этган.

Қозон хонлиги Рус ерига тез-тез талончилик ҳужумлари уюштириб турган, Рус қўшинлари эса 1467—69 йилларда Қозон, Вятка шаҳарларига юриш қилган. 1487-йилги юриш натижасида Алихон тахтдан ағдарилиб, унинг ўрнини акаси муҳаммад Али (Иван ИИИ нинг гумаштаси) эгаллаган. Шу вақтдан бошлаб 1521-йилгача Қозон хонлиги Россияга қарам (вассал) давлат бўлиб қолган. 1552-йил рус қўшинлари Қозонни босиб олгач, Қозон хонлиги тугатилган ва Ўрта Волга бўйининг ҳаммаси Россия таркибига киритилган.

Яна қаранг