Қозонлиқ — Болгариянинг марказий қисмидаги шаҳар, Стара-Планина тоғларининг жан. этагида, Қозон-лиқ сойлигида жойлашган. Аҳолиси 54 минг киши (1990-йиллар ўрталари). машинасозлик, тўқимачилик, озиқ-овқат, ёғочсозлик саноати корхоналари мавжуд. Мусиқа асбоблари ишлаб чиқарилади. Фракийларнинг антик ёзувли гумбазсимон сағанаси (милоддан аввалги ИВ—ИИИ асрлар) сақланган. Шаҳар атрофида дунёга машҳур қозонлиқ атиргули, ла-ванда плантациялари барпо қилинган. Қ.да эфир мойли ўсимликларнинг тажриба ст-яси бор.