Qozoqtov
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
Қозоқтов — Қизилқумнинг жануби-шарқий қисми (Навоий вилояти)даги тоғ тизмаси. Шимолий-ғарбдан жануби-шарққа 60 км га чўзилган. Энг баланд жойи 613 м. Ғарбида Қорахотин ботиғй, шим., шарқий ва жанубий қисмларида қумли массивлар бор. Тизманинг сувайирғич қисми ва ён бағирлари нураш натижасида вужудга келган элювий ва делювий ётқизиқлари билан қопланган. Ён бағирларини қуруқ сойлар кучли парчалаган. Сойлар этакларида кичик ёйилма конуслар ҳосил бўлган. Тизма тектоник антиклинал структура, палеозой даври сланец, қумтош, гранит, диорит, ён бағирларининг қуйи қисмида бўр, палеоген даврлари конгломерат, мергел, гилларидан ташкил топган. қ. Турон плитасининг герсин бурмаланиши даврида шаклланиб, ер юзасига чиқиб қолган ва янги тектоник ҳаракатлар таъсирида кўтарилган қисмидир. Иқлими кескин континентал, қиши совуқ, ёзи иссиқ, ёғин кам. Ён бағирлари ва этакларида сур-қўнғир, қумли тупроқлар тарқалган. Уларда, асосан, саксовул, шувоқ, терескен, боялич ва бошқа ўсимликлар ўсади. Ҳудудидан яйлов сифатида фойдаланилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |