Qrim xonligi
Қрим хонлиги (қрим татарча: Qırım Hanlığı, Къырым Ханлыгъы) – Олтин Ўрда давлатидан ажралиб чиққан ва Қрим ярим оролида жойлашган туркий давлат (1443—1783). Қрим хонлигига Ҳожи Гарай асос солган. У ўзаро урушлардан сўнг бадавлат табақалар ва Буюк Литва князлиги ёрдамида мустақил татар давлатини барпо этган (1443). Пойтахти — Боқчасарой. Бу давлатга Қуйи Днепр бўйи ҳам кирган. Аҳоли қуйидаги субетносларга бўлинган: дашт (нўғай татарлари), тоғ олди (татлар), жанубий қирғоқ (ялибойлулар). Қримтатар тилида сўзлашган. Ислом динининг сунний мазҳабига эътиқод қилишган. Қрим хонлиги аҳолисининг этник маданий қиёфаси шаклланишида хазар, қипчоқ, нўғай ва бошқа туркий халқлар билан бирга туб жой аҳоли (таврлар, киммерийлар, аланлар ва бошқалар) муҳим рол ўйнашган.
Қрим хонлигини Гарайлар сулоласи бошқарган. Ҳожи Гарай вафот этгач (1466), унинг ўғли Менгли Гарай И даврида Қрим хонлиги Усмонли турк султонлигининг вассалига айланган (1475). Москва улуғ князи Иван ИИИ Василевич Қрим хонлиги билан Олтин Ўрда ўртасидаги низолардан фойдаланиб, Менгли Гарай билан ўзаро иттифоқ тузган. Менгли Гарай қўшини Полша-Литва қироли Казимир ИВ мулкига ҳужум қилиб, уни Катта Ўрда хони Аҳмадга ёрдам беришдан чалғитган. Кейинчалик Қрим хонлиги билан Россия ўртасидаги муносабатлар ёмонлашган.
Қрим хонлиги ХВИ асрда кучайиб, Москва, Тула ва бошқа рус шаҳарларини бир неча марта қамал қилган. 1613—50 йилларда 200 мингта рус кишисини асир сифатида Қримга олиб келган. ХВИИИ асрда Россия Қримни босиб олиш учун Усмонли турклар билан ўзаро тўқнашган. Кучук Қайнаржа сулҳ шартномасига кўра, Қрим хонлиги Туркия васийлигидан чиқиб, Россия ҳомийлигига ўтган (1774). Шоҳин Гарай хонлик қилган даврда Қрим хонлиги босиб олиниб, унинг ҳудуди Россия империяси таркибига киритилган (1783).
Манбалар
Ад..Сафаргалиев М.Г., Распад Золотой Орди, Саранск, 1960.
Қаҳрамон Ражабов, Ринат Шигабдинов.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |