Қубла-устюрт - Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманидаги шаҳарча (1964-йилдан). Яқин темир йўл стансияси — Қўнғирот (200 км). Аҳолиси 235 кишини ташкил этади (2005). 8 йиллик мактаб, Қубла-Устюрт газ қувурлари бошқармаси, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, маданият уйи, тиббий пункт бор.