Qubodiyon
Қубодиён, Қабодиён - Ўрта Осиёдаги тарихий вилоят. Кофирниҳон дарёсининг қуйи оқимида. Сағо-ниён билан Вахш оралиғида, ҳозирги Қўргонтепа вилоятининг Шаартуз тумани (То-жикистон) ҳудудида жойлашган. Хи-той манбаларида (ВИИ аср) кехо-енна мулки тарзида келтирилиб, унинг ҳудуди шарқдан ғарбга томон 2 кунлик йўл экани қайд этилган. Қубодиённинг марказий шаҳри Сағониён пойтахтидан қолишмаган. Шаҳарда 3 та Будда монастири жойлашган. Ўрта асрларда Қубодиён номи илк бор Табарий асарида 725 йил Асад ибн Абдуллоҳнинг Хутталонга юриши муносабати билан учрайди. Қубодиён ВИИИ аср ўрталарида араблар томонидан босиб олинган. ИХ асрда Қубодиён маъмурий жиҳатдан Хутталон вилоятига қараган. Х асрда эса Сағониён (Чағониён) вилояти таркибида бўлган. Самъонийнинг ёзишича, ХИИ асрда Қубодиён Балх вилоятига мансуб обод ноҳия эди. Қубодиён ҳудудини Ромил дарёси кесиб ўтган. Бу ерда арабларнинг тамим қабиласи яшаган, улар ҳарбий ишда моҳир бўлишган.
Ҳозир Қўрғонтепанинг жан.ғарбидаги туман маркази Қабодиён деб аталади. Унинг атрофида Кайкубодшоҳ ва Қалъаи Мир шаҳар харобалари бор, лекин Қубодиён маркази ўрни Шаартуздан 9 км масофада жойлашган Қизилтепа ёхуд Қизқалъа ўрнида бўлган. Бу ерда ҳаёт кушонлар давридан ХИИИ аср бошига қадар давом этган.
ХИ асрда Хуросонда рўян ўсимлигининг "кубоди" номли махсус нави машҳур бўлган. Бу нав Қубодиёнда етишти-рилган ва Х асрда асосий қишлоқ хўжалиги экини ҳисобланган; рўян катта миқдорда Ҳиндистонга экспорт қилинган. Ундан олинган даромаднинг бир қисмини вилоят ҳокими олган. ХВИИ асрда ҳам рўян Қубодиёндан четга чиқариладиган асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулоти саналган, ундан ташқари Қубодиёндан ажойиб анорлар ва 2 турдаги узум шинниси чиқарилган. Қубодиён тоғларида Х асрда нефт. сақич ва битум, шунингдек, феруза конлари бўлган. ХИИ асрда Самъоний Қубодиённинг машҳур шифобахш булоғи ҳақида ёзган. Бу булоқ ҳозир Чилучор чашма деб аталади. Унинг олдида яқин вақтларгача эски масжид бўлган. унинг устунларидан бирида масжид қурилган сана (749 йил) кўрсатилган. ХИХ аср ва ХХ аср бошида Қубодиён Бухоро амирлигининг Қубодиён беклигига бўйсунган.
Ад.:Камалиддинов Ш. С. Историческая география Южиого Согда и Тохаристана по арабоязмчнмм источникам ИХ — начало ХИИИ вв.. Т., 1996.
Фахриддин Ҳасанов.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |