Quddus
Қуддус (ибронийча: יְרוּשָׁלַיִם Ерушалайим; арабча: القُدس ал-Қудс, оссурийларнинг миххат ёзувларида Урсалимму; қадимги Миср ёзувларида Урусалим, Марказий Осиёда Қуддуси Шариф номи билан маълум) — Фаластиндаги шаҳар. Ўртаер ва Ўлик денгизлари орасида, Яҳудия ясситоғлигида жойлашган. Дунёдаги энг қадимий шаҳарлардан бири ҳисобланиб, энг асосий уч Иброҳимий динлар — Иудаизм, Христианлик ва Исломда муқаддас ҳисобланади. Исроил давлати ва Фаластин давлати шаҳарни ўз пойтахтлари деб эълон қилган. Шаҳарда Исроилнинг бош ҳукумат муассасалари жойлашган, Фаластин давлати эса шаҳарни ўзининг ниҳоядаги пойтахти сифатида кўради. Ушбу даъволарнинг иккиси ҳам жаҳон ҳамжамияти томонидан умум-эътироф этилмаган[1].
Қуддус יְרוּשָׁלַיִם | |
|---|---|
| Пойтахт | |
| 31°47′0″Н 35°13′0″Э / 31.78333°Н 35.21667°Э | |
| Мамлакат | Исроил |
| Туман | Қуддус |
| Ҳукумат | |
| • Мер | Моше Лион |
| Асос солинган | М. авв. 3000-2800 (Гиҳон булог'и манзилгоҳи) |
| Майдон | 125.156 км2 (48.323 кв ми) |
| Метр | 754 м |
| Расмий тил(лар)и | иброний тили, араб тили |
| Аҳолиси (2022) |
981,711 |
| Зичлиги | 7,800 киши/км2 |
| Вақт минтақаси |
УТC+02:00 УТC+03:00 |
| Телефон коди | +972-2 |
| Почта индекс(лар)и | 9ХХХХХХ |
|
| |
Ўзининг узоқ тарихи давомида Қуддус камида икки маротаба вайрон этилган, 23 маротаба қамал қилинган, 44 маротаба босиб олинган ва 52 маротаба душман ҳужумига учраган. Шаҳарнинг Довуд шаҳри деб аталувчи қисмида дастлабки инсон манзилгоҳлари аломатлари кўчманчи чорвадорлар қўналғаси сифатида м. авв. 4 мингйилликка бориб тақалади. Канъон даврида (м. авв. ХИВ аср) Қуддус Қадимги Миср лавҳаларида Урусалим деб номланиб, бу ном Канъон худоларидан бўлмиш Шалем шарафига „Шалом шаҳри“ номи билан боғлиқ бўлиши мумкин. Исроил подшолиги даврида шаҳарда м. авв. Х асрда (ИИ Темир даври) кенг кўламли қурилиш ишлари олиб борилади ва м. ав. ИХ асрга келиб шаҳар Яҳудия подшолигининг диний ва маъмурий марказига айланади[2][3]. 1538-йилда Усмонли султон Сулаймон даврида сўнгги маротаба шаҳар деворлари қайта қурилади. Бугунги кунда бу девор Эски шаҳарни ажратиб туради ва у тўрт кварталга — армани, насроний, яҳудий ва мусулмон кварталларига бўлинган[4]. Эски шаҳар 1981-йилда УНЕСCО Жаҳон меърослари рўйхатига киритилган ва 1982-йилда Хатар остидагии Жаҳон меърослари рўйхатига киритилган.1860-йилдан буён Қуддус эски шаҳар деворларидан ташқарига чиқиб, мисли кўрилмаган даражада кенгайди. 2022-йилда Қуддус аҳолиси 971,100 кишини ташкил қилиб, уларнинг салкам 60% ни яҳудийлар, 40% ни эса фаластинликлар ташкил қилди. 2020-йилда эса шаҳар аҳолиси 951,100 кишини ташкил қилиб, улардан 570,100 (59.9%) ни яҳудийлар, 353,800 (37.2%)ни мусулмонлар, 16,300 (1.7%)ни насронийлар ташкил қилган.
Яҳудий Библиясига кўра подшо Довуд шаҳарни Ебусийлардан тортиб олган ва унии Исроил подшолигининг пойтахтига айлантирган. Унинг ўғли ва вориси подшо Сулаймон даврида Биринчи Ибодатхона барпо этилган. Замонавий олимлар фикрича исроилликлар аввалига ўзига хос монолатрик — кейинчалик Эл/Яҳве эътиқодига асосланган монотеистик диннинг ривожланиши билан Канъондаги бошқа халқлардан ажралиб чиқа бошлашган. М. авв. И мингйиллик бўсағасида содир бўлган учбу ҳодисалар яҳудий халқи учун марказий аҳамиятга эга ҳодисалар ҳисобланади. Муқаддас шаҳар номи (Иврит: עיר הקודש, лотинча: Ир ҳа-Қодеш) қувғиндан кейин ишлатига бошланган. Қуддуснинг Христианликдаги муқаддаслиги Яҳудий Библиясининг юнончага ўгирилиши ва унинг насронийлар томонидан Қадимги Аҳд сифатида қабул қилиниши билан боғлиқ бўлиб, Янги Аҳдда келтирилган Исо Масиҳнинг ўша ерда хочга тортилиши ва осмонга кўтарилиши воқеаси орқали мустаҳкамланган. Исломда эса Қуддус Макка ва Мадинадан кейинги учинчи муқаддас шаҳар ҳисобланади. Шаҳар мусулмонлар учун дастлабки қибла ҳисобланган, Ислом таълимотида Муҳаммад 621-йилда шаҳарга тунги саёҳат қилгани ва Қур’онга кўра Жаннатга кўтарилиб, Худо билан сўзлашгани ҳикояси мавжуд[5]. Шу сабабдан, атиги 0.9 км2 майдонга эга бўлишига қарамасдан, Эски шаҳар кўплаб диний аҳамиятга эга манзилгоҳларни ўз ичига олади ва улар қаторига Ибодатхона тепалиги ва унинг Ғарбий девори, Қоя гумбази ва ал-Ақсо масжиди ҳамда Муқаддас Қабр Черкови кабиларни келтириш мумкин.
Бугунги кунда Қуддуснинг мақоми муаммоси Исроил-Фаластин низосининг энг марказий масалаларидан бири бўлиб қолмоқда. 1947-йилги БМТ Фаластиннинг Бўлиниши режасига кўра Қуддус БМТ томонидан бошқарилувчи „махсус халқаро режим остидаги cорпус сепаратум“ сифатида белгиланган. 1948-йилдаги Араб-Исроил уруши даврида Ғарбий Қуддус Исроил томонидан аннексия қилинади, Шарқий Қуддус, жумладан Эски шаҳар эса Иордания томонидан эгалланади ва аннексия қилинади. 1967-йилги олти кунлик уруш давомида Исроил Шарқий Қуддусни ва атроф ҳудудларни Қуддус шаҳри ҳудудига қўшиб олди. Исроилнинг Бош қонунларидан бири, 1980-йилги Қуддус қонуни Қуддусни давлатнинг бўлинмас пойтахти сифатида эълон қилади. Исроил ҳукуматининг барча шахобчалари бош штаблари, жумладан Кнессет (Исроил парламенти), Бош вазир ва Президент қароргоҳлари ва Олий Суд қароргоҳи Қуддусда жойлашган. Халқаро жамоатчилик Шарқий Қуддуснинг аннексия қилинишини ноқонуний деб эълон қилади ва Шарқий Қуддусни Исроил томонидан босиб олинган Фаластин ҳудуди сифатида кўради[6].
Манбалар
- ↑ Боргер, Жулиан; Беаумонт, Петер. „Дефиант Доналд Трумп cонфирмс УС wилл реcогнисе Жерусалем ас cапитал оф Исраэл“ (эн-ГБ). Тҳе Гуардиан (2017-йил 7-декабр). Қаралди: 2025-йил 15-феврал.
- ↑ Серги, Омер. Тҳе Тwо Ҳоусес оф Исраэл: Стате Форматион анд тҳе Оригинс оф Пан-Исраэлите Идентитй. СБЛ Пресс, 2023 — 197-бет. ИСБН 978-1-62837-345-5.
- ↑ Теллер, Маттҳеw „Чаптер 1“, . Нине Қуартерс оф Жерусалем: А Неw Биограпҳй оф тҳе Олд Cитй. Профиле Боокс, 2022. ИСБН 978-1-78283-904-0. „Wҳат wасн'т cорреcтед, тҳоугҳ - анд wҳат, ин ретроспеcт, шоулд ҳаве раисед муч море cонтроверсй тҳан ит дид (ит сеэмс то ҳаве пассед cомплетелй унремаркед фор тҳе ласт 170-одд еарс) – wас [Алдрич анд Сймондс'с] мап'с лабеллинг. Беcаусе ҳере, неwлй арcинг аcросс тҳе фамилиар қуадрилатерал оф Жерусалем, аре фоур доубле лабелс ин болд cапиталс. Ат топ лефт Ҳарет Эн-Нассара анд, бенеатҳ ит, Чристиан Қуартер; ат боттом лефт Ҳарет Эл-Арман анд Армениан Қуартер; ат боттом cентре Ҳарет Эл-Еҳуд анд Жеwс' Қуартер; анд ат топ ригҳт – тҳе биг инноватион, cоверинг перҳапс ҳалф тҳе cитй – Ҳарет Эл-Муслимин анд Моҳаммедан Қуартер, ҳад шоwн тҳис бефоре. Эверй мап ҳас шоwн ит синcе. Тҳе идеа, ин 1841, оф а Моҳаммедан (тҳат ис, Муслим) қуартер оф Жерусалем ис бизарре. Ит'с лике а Cатҳолиc қуартер оф Роме. А Ҳинду қуартер оф Делҳи. Нободй ливинг тҳере wоулд cонcеиве оф тҳе cитй ин суч а wай. Ат тҳат тиме, анд фор cентуриэс бефоре анд деcадес афтер, Жерусалем wас, иф тҳе терм меанс анйтҳинг ат алл, а Муслим cитй. Манй пеопле идентифиэд ин отҳер wайс, бут ларге нумберс оф Жерусалемитес wере Муслим анд тҳей ливед алл овер тҳе cитй. А Муслим қуартер cоулд онлй ҳаве беэн дреамт уп бй оуцидерс, сеарчинг фор а ҳандле он а плаcе тҳей барелй ундерстоод, интент он ассертинг тҳеир оwн легитимаcй амонг а ҳостиле популатион, сеэинг wҳат тҳей wантед то сеэ. Иц онлй пурпосе cоулд бе то драw аттентион то wҳат ит эхcлудес.“
- ↑ Бен-Ариэҳ, Еҳошуа. Жерусалем ин тҳе 19тҳ Cентурй, Тҳе Олд Cитй. Яд Изҳак Бен Зви & Ст. Мартин'с Пресс, 1984 — 14-бет. ИСБН 978-0-312-44187-6.
- ↑ Бучанан, Аллен. Статес, Натионс, анд Бордерс: Тҳе Этҳиcс оф Макинг Боундариэс. Cамбридге Университй Пресс, 2004. ИСБН 978-0-521-52575-6.
- ↑ „Исраэл планс 1,300 Эаст Жерусалем Жеwиш сеттлер ҳомес“ (эн-ГБ). ББC Неwс (2010-йил 8-ноябр). Қаралди: 2025-йил 15-феврал.
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |