Қуддус қамали (арабча: فتح القدس‎‎) мусулмонларнинг Левантни босиб олиш ҳаракатларининг бир қисми бўлиб, 636–637/638-йилларда Рошидун халифалигининг Византия империясига қарши олиб борган ҳарбий юришлари натижаси ҳисобланади. Бу воқеа 636-йилнинг ноябр ойида Абу Убайда ибн Жарроҳ қўмондонлиги остида Рошидун қўшини Қуддус шаҳрини қамал қилиши билан бошланди. Орадан олти ой ўтгач, Патриарх Сопҳрониус фақат халифага бўйсуниш шарти билан таслим бўлишга рози бўлди. 637 ёки 638-йилларда халифа Умар (ҳ. 634–644) шахсан Қуддусга ташриф буюрди ва шаҳар таслим бўлди.

Қуддус қамали
Мусулмонларнинг Левантга юришининг бир қисми
(Араб–Византия урушлари)
Саналар 636-йил ноябр – 637 ёки 638-йил апрел
Уруш ери Қуддус
Натижа Рошидунларнинг ғалабаси
Ҳудудий
ўзгаришлар
Қуддус Рошидун халифалиги томонидан босиб олинган
Қўмондонлар
Рошидун халифалиги Византия империяси
  • Патриарч Сопҳрониус
Кучлар
20.000[1] номаълум

Мусулмонларнинг Қуддусни забт этиши Фаластин устидан араблар назоратини мустаҳкамлади. Бу назорат 1099-йилдаги Биринчи салиб юришигача сақланиб қолди ва ҳудудга жиддий хавф солинмади.

Тарихи

Қуддус Византия империясининг Палаэстина Прима вилоятининг муҳим шаҳри эди. Мусулмонлар истилосидан атиги 23 йил олдин, яъни 614-йилда шаҳар Византия-Сосоний урушларининг сўнгги даврида Шаҳрбароз бошчилигидаги Сосоний армияси томонидан босиб олинган. Форслар шаҳарни талон-тарож қилгани ва унинг 90 000 насроний аҳолисини қирғин қилгани айтилади[2]. Шаҳар талон-тарож қилинганида Муқаддас қабр черкови вайрон қилиниб, Ҳақиқий хоч уруш ўлжаси сифатида Ктесифонга олиб кетилган. Кейинчалик, 628-йилда император Ҳераклеиос форслар устидан ғалаба қозонгач, Ҳаиқиқий хоч Қуддусга қайтарилган. Христиан бошқарувидаги юртда таъқиб остида бўлган яҳудийлар дастлаб форс босқинчиларига ёрдам берган[3].

632-йилда ислом пайғамбари Муҳаммаднинг вафотидан сўнг, мусулмонлар етакчилиги халифа Абу Бакр (ҳ. 632–634) қўлига ўтди. Бу жараён Ридда урушлари деб номланувчи бир қатор урушлар билан бошланди. Арабистон устидан ўз ҳукмронлигини мустаҳкамлаб олгач, Абу Бакр шарққа уруш бошлаб, Сосонийлар империясининг вилояти бўлган Ироқни босиб олди. Ғарбда эса унинг қўшинлари Византия империяси ҳудудларига бостириб кирди[4].

634-йилда Абу Бакр вафот этди, унинг ўрнини Умар (ҳ. 634–644) эгаллади ва ўзининг юришларини давом эттирди[5]. 636-йил май ойида император Ҳераклеиос (ҳ. 610–641) йўқотилган ҳудудни қайтариб олиш мақсадида йирик ҳарбий юриш бошлади, бироқ унинг қўшини 636-йилнинг августида Ярмук жангида кескин мағлубиятга учради. Шундан сўнг, Суриядаги Рошидун армиясининг бош қўмондони Абу Убайда 636-йил октябр ойи бошида ҳарбий кенгаш чақириб, кейинги юриш йўналишини муҳокама қилди. Баъзи саркардалар Қайсария (Cаэсареа) томон юришни, баъзилари Қуддусни нишонга олишни таклиф қилди. Абу Убайда иккала шаҳар ҳам муҳимлигини тушунган ҳолда халифа Умарга мактуб йўллаб, ҳал қилувчи қарор чиқаришни унга ҳавола қилди. Халифа Умар ўз жавобида Қуддус шаҳрини қўлга олишни буюрди. Шунга кўра, Абу Убайда Жобия шаҳридан Қуддусга юриш бошлади. Қўшиннинг илғор олд қисмига Холид ибн ал-Волид бошчилик қилди. Мусулмон қўшинлари ноябр ойининг бошларида Қуддусга етиб келди, шаҳарни ҳимоя қилаётган Византия гарнизони эса мустаҳкам ички қал’ага чекинди[1].

Манбалар

Адабиётлар

Ҳаволалар

31°47′00″Н 35°13′00″Э / 31.7833°Н 35.2167°Э / 31.7833; 35.2167