Зиёсферада исми Қудрат ва фамилияси Асроров бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Қудрат Асроров (1953.29.7, Сурхондарё вилояти Шеробод шаҳри) – мусаввир-кулол. Ўзбекистон Республикаси халқ устаси (2000). Асроров ижодида Сурхон воҳасининг меҳнаткаш халқи, гўзал табиати ўз аксини топган; миллий кулоллик сан’атини ривожлантирди (кўза, гулдон, хум ва бошқалар), янги шакл ва мавзулар билан бойитди. Айниқса, "Ғижжакчи", "Доирачи", "Сурнайчи", "Рубобчи", "Буви", "Ип йигирувчи", "Аёл" ва бошқа асарларида миллийлик уфуриб туради. Асроров асарлари билан республика ва хорижий мамлакатлар (Россия, Германия, Ҳиндистон, Япония ва бошқалар) кўргазмаларида иштирок этган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил