Qudratilla Samadov
Бу мақолани ўчириш таклиф этилади. Сабаби ва мос мунозараларни қуйидаги саҳифадан топишингиз мумкин: ЗиёСфера:Ўчиришга/Қудратилла Самадов. Мақолани яхшилашга уриниб кўришингиз мумкин, аммо мунозара жараёни якунланмагунга қадар мазкур огоҳлантириш хабарини асло олиб ташламанг. Манбалар изла: „Қудратилла Самадов“ – янгиликлар · газета · китоблар · академик · ЖСТОР Мақола муаллифига: Мақолангиз ўчирилиш арафасида бўлса, нима қилиш керак? Администраторларга: бу ерга ҳаволалар • тарих (охирги ўзгариш) • Самадов қайдлар • ўчириш Саҳифани ўчиришга номзод ўлароқ кўрсатиш:
|
Қудратилла Самадов (30-май 1960, Тошкент) — ўзбек доирачиси, жўрнавоз, педагог ва анъанавий ижрочилик устаси. У Ўзбек миллий мусиқа санъатини, хусусан доира ижрочилиги анъанасини ривожлантириш ва ёшларга етказишда салмоқли ҳисса қўшган.
Қудратилла Самадов | |
|---|---|
| Касби | Доирачи, жўрнавоз, педагог |
| Фаолият йиллари | 1970-йиллардан ҳозиргача |
| Фуқаролиги | Ўзбекистон |
| Таълими | Тошкент давлат консерваторияси |
Ҳаёти
Қудратилла Самадов 1960-йил 30-майда Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани, Чорсу даҳасидаги Лангар маҳалласида ишчилар оиласида туғилган. 1967-йилда Шайхонтоҳур туманидаги 1-сонли ўрта мактабда таълимни бошлаган. Ёшлигидан мусиқага, хусусан доира ижрочилигига меҳр қўйган. 1969-йилда акаси Раҳматилла Самадов уни Болалар ва ўсмирлар маданият саройи қошидаги доирачилар тўгарагига олиб борди. У ерда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тўйчи Иноғомов раҳбарлигида таҳсил олди.
Тўгаракда у Уста Олим Комиловнинг доира дарслигини ўрганиб, “Тантана”, “Олтинкул”, “Сарбоз”, “Қўшқарс” каби куйларни ижро этишни пухта эгаллади. Ёш истеъдод тез орада устозлар эътиборига тушди ва 1972-йилда санъаткорлар Элмурод Исломов ва Ҳасан Азимовлар билан бир қаторда Москвада ўтказилган Халқаро фестивалда иштирок этди.
У 7 йил давомида нафақат доира ижрочилиги, балки рақс синфида жўрнавозлик фаолиятини ҳам олиб борди. Бу даргоҳда Ўзбекистон халқ артисти Маъмура Эргашева билан ҳам ишлаган.
Таълим ва ижодий фаолияти
Қудратилла Самадов 1977-йилда ўрта мактабни тамомлаб, Ҳамза номидаги мусиқа билим юртининг “Халқ чолғулари” бўлимига ўқишга кирди. У ерда устоз Йўлдош Тўлагановдан доира ижрочилиги, Виктор Михаэлович Каратковдан эса Европа урма зарбли чолғуларини ўрганди. 1981-йилда билим юртини аъло баҳолар билан битириб, Тошкент давлат консерваториясининг “Шарқ мусиқаси” бўлимига қабул қилинди. У ерда ҳам забардаст устозлар қўлида таҳсил олди.
Ўқишни тамомлагач, Ўзбекистон халқ ҳофизи Ориф Алимахсумов тавсияси билан Юнус Ражабий номидаги мақомчилар ансамблига ишга қабул қилинди. У бу жамоада 1994-йилгача фаолият юритиб, устозлар ижроларини магнит тасмаларга ва пластинкаларга ёзишда ҳам фаол иштирок этди.
Педагогик фаолияти
1995-йилдан бошлаб Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий номидаги мусиқа билим юртида педагогик фаолиятни бошлаган. Кўплаб истеъдодли шогирдлар тайёрлаб, уларнинг аксарияти халқаро ва республика миқёсидаги танловларда совриндор бўлишган.
2018-йилдан Ўзбекистон давлат консерваториясининг “Мусиқий таълим” кафедрасида, 2020-йилдан эса Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти “Вокал ва чолғу педагоглари тайёрлаш” кафедрасида меҳнат фаолиятини давом эттириб келмоқда.
Мероси ва шогирдлари
Қудратилла Самадов бугунги кунда Ўзбек доира ижрочилик мактабининг вакили сифатида танилган. У етиштирган шогирдлар республиканинг турли ҳудудларида, санъат мактаблари ва коллежларида фаолият юритмоқда.
Манбалар
- ↑ Рифатилла Қосимов. Ан’анавий ижрочилик. — Олий та’лим муассасалари учун ўқув қўлланма. — Тошкент: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси “Фан” нашриёти, 2007.