Qudratulla Azizov
Қудратулла Хусанович Азизов (1948-йил 23-май, Тошкент, Ўзбекистон ССР) — ўзбекистонлик олим, техника фанлари номзоди, профессор.
| Қудратулла Хусанович Азизов | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1948-йил 23-май Тошкент, Ўзбекистон ССР |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | алоқа йўллари муҳандиси |
| Соҳаси | автомобил йўлларини қуриш ва эксплуатасия қилиш |
| Таълими | Тошкент политехника институти |
| Илмий даражаси | техника фанлари номзоди |
| Илмий унвони | профессор |
| Мукофотлари |
|
Биографияси
Қудратулла Азизов 1948-йил 23-майда Тошкент шаҳрида ишчи оиласида туғилган[1]. 1967—1972-йилларда Тошкент политехника институтида таҳсил олган. Мутахассислиги алоқа йўллари муҳандиси. 1972—1978-йилларда Тошкент автомобил-йўллар институти йўлларни қидириш ва лойиҳалаш кафедраси ассистенти, аспиранти, 1978—1982-йилларда Тошкент автомобил-йўллар институти йўлларни қидириш ва лойиҳалаш кафедраси ассистенти, катта ўқитувчиси, 1978—1982-йилларда Тошкент автомобил-йўллар институти йўл қурилиш факултети декан ўринбосари, 1982—1988-йилларда Тошкент автомобил-йўллар институти йўлларда ҳаракатни ташкил этиш кафедраси доценти, 1988—1994-йилларда Тошкент автомобил-йўллар институти йўлларни қидириш ва лойиҳалаш кафедраси мудири, 1994—1995-йилларда Москва автомобил-йўллар институти йўлларни қидириш ва лойиҳалаш кафедраси катта илмий ходими, 1995—2000-йилларда Тошкент автомобил-йўллар институти йўловчилар ташиш ва йўл ҳаракатини ташкил этиш кафедраси доценти, 2000—2013-йилларда Тошкент автомобил-йўллар институти ҳаракат хавфсизлигини ташкил этиш кафедраси мудири, доценти, профессори, 2014-2016-йилларда Тошкент автомобил-йўллар институти автомобил йўллари ва аэродромларни қуриш, эксплуатасия қилиш кафедраси профессори, 2016—2017-йилларда Тошкент автомобил йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатасияси институти автомобил йўллари ва аэродромларни қуриш, эксплуатасия қилиш кафедраси профессори, 2017—2020-йилларда Тошкент автомобил йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатасияси институти автомобил йўлларини қуриш ва эксплуатасия қилиш кафедраси профессори, 2020—2021-йилларда Тошкент давлат транспорт университети йўл муҳандислиги кафедраси профессори вазифасида фаолият юритган. 2021-йилдан Тошкент давлат транспорт университети автомобил йўлларини қуриш ва эксплуатасия қилиш кафедраси профессори[1][2].
Илмий фаолияти
Қудратулла Азизов 12 та дарслик, 3 та монография, 12 та ўқув қўлланма, 100 та услубий қўлланма, 300 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи[1].
Мукофотлари
- „Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 20 йил“ эсдалик нишони (2011)[1].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Ўзбекистоннинг таниқли олимлари энсиклопедияси, 1-том (ўзбекча), Тошкент: Сcиэнcе анд Инноватион, 2022 — 342-бет.
- ↑ „Азизов Кудраттила Хусанович“.