Qudratulla Omonov
Қудратулла Омонов (1972, Шаҳрисабз) — турколог, туркий тиллар тарихи, расмий матнлар услубининг юзага келиши, ёзма ёдгорликлар тили, манбашунослик ва матншунослик масалалари бўйича мутахассис, филология фанлари доктори, профессор. Тошкент давлат шарқшунослик университети Ёшлар масалалари ва ма’навий-ма’рифий ишлар бўйича биринчи проректори.
| Қудратулла Омонов | |
|---|---|
|
Қудратулла Омонов | |
| Таваллуди |
1972 Қашқадарё, Шаҳрисабз шаҳри |
| Фуқаролиги |
|
| Миллати | ўзбек |
| Соҳаси | туркология |
| Иш жойлари | Тошкент давлат шарқшунослик университети |
Фаолияти
ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ) ўзек филологияси факултетининг 1995-йил битирувчиси. 1989-йилдан Шаҳрисабздаги ўрта мактабда лаборант, 1995 ЎзФА Қўлёзмалар институтида лаборант, 1996-йилдан аспирант, 1997 илмий ходим, 1997 — 2000-йиллар ЎзФА Тил ва адабиёт институти докторанти. 2000-йилдан Тошкент давлат шарқшунослик институти туркиёт кафедраси катта ўқитувчиси, 2008-йилдан доценти, 2009 — 2012-йиллар Туркий тиллар кафедраси мудири; 2012-йилдан ТошДСҲИ Шарқ филологияси ва фалсафа, 2014-йилдан Шарқ филологияси факултети декани. 2010-йилда Москва давлар университетида, 2009-йилда Туркия, Станбул университетида ва Япониянинг Сукуба университетида малака ошириб қайтган.
Илмий йўналиши
Туркология, туркий тиллар тарихи, туркий ҳужжатчилик ўтмиши, сиёсий-ҳуқуқий атамалар тарихи, манбашунослик матншунослик масалалари. 100 дан ортиқ илмий ишлар, монографиялар муаллифи. Бир қанча Халқаро илмий конференсиялар иштирокчиси. Туркия (1997, 2003); Қозон (2013), Япония (2011).
Асосий илмий ишлари
Номз. дисс. мавзуси: ХИВ-ХВ асрларда уйғур хатида битилган имтиёз ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжатларининг лисоний-услубий тадқиқи. — Тошкент, 1997.
Докт. дисс. мавзуси: 2. Туркий расмий услубнинг юзага келиши ва такомили (илк ва ўрта асрлар). ‒ Тошкент, 2016.
Адабиётлар
- Ҳабибуллаев, Алимулла. Ўзбекистон шарқшунослари библиографияси (1949 — 2022-йиллар). Тошкент: Тошкент давлат шарқшунослик университети, 2022.