Ҳадис

Қудсий ҳадис - (араб. манбаси, пок, тоза, муқаддас ҳадис) -ҳадис турларидан бири. Ма’носи Аллоҳ таолодан бўлиб, айтилиши, я’ни лафзи Расулуллоҳ (с.а.в.)дан бўлган ҳадислар. Шунингдек, у «ҳадиси раббоний», «ҳадиси илоҳий» деб ҳам айтилади. Уни Аллоҳ таоло ўз набийига илҳом бериш, тушида кўрсатиб билдириш орқали хабар беради, Пайғамбар (с.а.в.) эса бунинг ма’носи Аллоҳ номидан, Аллоҳ таоло айтди, деб саҳобийларига етказганлар[1].

Манбалар

  1. ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 455.

Адабиётлар

  • Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.