„Қуит Плайинг Гамес (wитҳ Мй Ҳеарт)“ (таржимаси „Юрагим билан ўйин ўйнашни бас қил“) — „Баcкстреэт Бойс“ гуруҳи ижро этган қўшиқ. 1996-йилнинг октябрида гуруҳнинг халқаро „Баcкстреэт Бойс“ албомининг тўртинчи сингли ўлароқ чиқарилган. Қўшиқ Австрия, Чехия, Германия, Литва ва Швейсария хит-парадларида биринчи, Британияда иккинчи, Нидерландияда эса еттинчи поғонагача кўтарилган. „Қуит Плайинг Гамес (wитҳ Мй Ҳеарт)“ қўшиғи 1997-йилнинг июнида гуруҳнинг АҚШдаги илк албоми — „Баcкстреэт Бойс“ албомининг иккинчи сингли ўлароқ чиқарилган. Қўшиқ АҚШнинг Биллбоард Ҳот 100 хит-парадида иккинчи поғонагача кўтарилган, мамлакатда 2 миллион ададда сотилган.

„Қуит Плайинг Гамес (wитҳ Мй Ҳеарт)“
Баcкстреэт Бойс сингли
Баcкстреэт Бойс (халқаро) ҳамда Баcкстреэт Бойс (АҚШ) албомидан
Б томон
  • „Лай Доwн Бесиде Ме“
  • „Гиве Ме Ёур Ҳеарт“
  • „Чристмас Тиме“
  • „Анйwҳере фор Ёу“
  • „Дон'т Леаве Ме“
  • „Нободй бут Ёу“
  • „Баcкстреэт Бойс Пресент... (Албум Медлей)“
Чиқарилган санаси 1996-йил 14-октябр (1996-10-14)
Ёзиб олинган 1995-йил июн[1]
1996-йил август (қайта ёзув)
Студия Чеирон (Стокголм, Швеция), Баттерй (Лондон, Буюк Британия)
Жанр Поп, Р&Б
Давомийлиги 3:52
Лейбл Живе
Қўшиқ муаллиф(лар)и
Продюсер(лар)
Баcкстреэт Бойс хронологияси
„Гет Доwн (Ёу'ре тҳе Оне фор Ме)“
(1996)
„Қуит Плайинг Гамес“
(1996)
„Анйwҳере фор Ёу“
(1997)
Баcкстреэт Бойс УС хронологияси
„Wе'ве Гот Ит Гоин' Он“
(1995)
"Қуит Плайинг Гамес (wитҳ Мй Ҳеарт)"
(1997)
"Ас Лонг ас Ёу Лове Ме"
(1997)
Клипи
„Қуит Плайинг Гамес (wитҳ Мй Ҳеарт)“ ЁуТубеда

Қўшиқ танқидчилар томонидан яхши кутиб олинган. „АллМусиc“ нашри муҳаррири Степҳен Тҳомас Эрлеwине (талаффузи: Стивен Томас Эрлевайн) „Қуит Плайинг Гамес (wитҳ Мй Ҳеарт)“ ҳамда „Ас Лонг Ас Ёу Лове Ме“ қўшиқлари яхши аранжировка қилинган, деган фикрни изҳор қилган[2]. 2020-йилда „Роллинг Стоне“ журнали тузган „Ўғил болалар гуруҳлари айтган 75 та энг яхши қўшиқ“ (инглизча: 75 Греатест Бой Банд Сонгс оф Алл Тиме) рўйхатида „Қуит Плайинг Гамес (wитҳ Мй Ҳеарт)“ қўшиғи 26-ўринни эгаллади.

Қўшиқ учун 1996-йилнинг 1-июлида Флорида штатидаги Орландо шаҳрида клип суратга олинган. Каи Сеҳр режиссорлик қилган клипда гуруҳ аъзолари бўш баскетбол майдончасида рақсга тушаётгани ва куйлаётгани тасвирланган. Клипда гуруҳ аъзолари устки кийимларини ечгани акс этган саҳна мажвудлиги туфайли МТВ телеканали дастлаб клипни эфирга узатишда иккиланган.

Манбалар

Ҳаволалар