Қулдортепа  – Ўзбекистондаги маданий мерос обекти. Археология ёдгорлиги. Обект даври: Ўрта асрлар. Самарқанд вилоятининг Ургут туманида жойлашган. Обект манзили: „Бахрин“ МФЙ. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ: Давлат мулки. Самарқанд вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 2019-йил 4-октабрда Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхатига киритилган – давлат муҳофазасига олинган[1][2].

Қулдортепа
Манзилгоҳ Ургут, Самарқанд
Минтақа Ўзбекистон
Баландлик 15 м (49 фт)
Тури Аҳоли манзилгоҳи
Ҳудуд 20 га
Атроф 250 км
Тарих
Материал Пахса, пишиқ ғишт
Ташкил этилган Ўрта асрлар
Макон қайдлари
Археологлар Г.В.Григорев
И.А.Сухарев
В.И.Сарианиди

Қулдортепа ўрта аср манбаларида тилга олинган Маймурғ ҳокимлигининг маркази. Маймурғ ҳокимлигининг ҳудудида Самарқанд воҳасини суғорувчи Варағсар тўғони ва ундан ажралиб чиқадиган суғориш тармоқларининг аҳамияти катта бўлган. Сюан Сзян (630) ма’лумотига кўра, Ми-мохе (Маймурғ) водийнинг марказида жойлашган бўлиб, айланаси 400– 500 ли (200–250 км)га яқин бўлган[3].

Қулдортепа археологик ёдгорлигини ўрганиш ишлари иккинчи жаҳон уруши даврида бошланган. Археолог олим Г.В.Григорев ва И.А.Сухаревлар ҳудуд да қазишма ишларини олиб борганлар. Улардан кейин Қулдортепада В.И.Сарианиди 1953—1954-йилларда тадқиқот ишларини олиб борди. 1955-йилнинг кузида Самарқанддаги Ўзбекистон маданияти ва санъати тарихи музейи ҳамда Санкт-Петербург Давлат Эрмитаж музейи олимлари билан биргаликда қазиш ишларини олиб борганлар. Ушбу тадқиқот ишларига археолог олимлар Б.Й.Ставиский ва М.Х.Урманов раҳбарлик қилган[4].

Қазишма ишларини ўтказишдан мақсад ҳудудда илк ўрта асрларда Сўғднинг мустақил вилояти саналган Маймурғнинг пойтахти бўлган Босиде шаҳри бўлган тахминнинг мавжудлиги эди. Босиде шаҳри Маймурғнинг асосий шаҳарларидан бўлган. Бу ҳақда Хитойдаги Тан сулоласи йилномаси бўлган „Тан шу“да баъзи маълумотлар келтирилган. Босиде шаҳри тўғрисида бошқа маълумотлар антик давр тарихчиларининг асарларида ҳам учрайди. Тарихчиларнинг фикрича Александр Македонский юришлари вақтида тилга олинган Басиста шаҳри Босиде билан битта шаҳар бўлиши мумкин[5].

Ёдгорликнинг шимолий-шарқ, жанубий-ғарб ва жанубий шарқ томонларида тепаликлар сақланиб қолган. Тепаликларда буржларнинг ўрни ҳам мавжуд. Шимолий-ғарб томондаги бурчаклар яққол кўзга ташланиб туради. Обектнинг ғарбий бурчагида арк саройи жойлашган бўлиб, деворининг баландлиги 15 метрни ташкил этади. Аркнинг биқинида шаҳар аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаб турган сув ҳавзаси жойлашган. Иншоотда олиб борилган қазишма ишлари натижасида бир қанча сопол буюмлар топилган. Улар турли даврларга оид. Сопол буюмларнинг энг қадимгиси милодий аср бошларига тегишли бўлиб, устки қатламлардан топилган сопол буюмларнинг санаси ХИ—ХИИ асрларга оид. Умумий узунлиги 1700 м бўлган мудофаа деворлари билан ўраб олинган ёдгорлик майдони 20 га ни ташкил этади. Қулдортепа ер ости сувларидан (булоқ) ҳосил бўлган кичик кўл ёқасида эрамиз бошларида вужудга келган[6].

Манбалар

  1. ↑ „Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 4-октабрдаги 846-сонли қарори“. Лех.уз. Қаралди: 2022-йил 21-июл.
  2. ↑ „Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 4-октабрдаги 846-сонли қарори“. Баcкенд.маданиймерос.уз. 2023-йил 25-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 2-август.
  3. ↑ Худойберганов Р. Ўзбекистон жой номларининг изоҳли луғати. Тошкент: “Донишманд зиёси”, 2022 — 380-бет. ИСБН 978-9943-7673-7-9. 
  4. ↑ Қулматов Ш, Бердимуродов А. Самарқанд ёдгорликлари. Самарқанд Имом Бухорий халқаро маркази, 2017 — 227-бет. ИСБН 978-5-9943-4783-8-1. 
  5. ↑ Бегалиев Н. Самарқанд топонимияси. Самарқанд 2015 — 108-бет. 
  6. ↑ „Ўзбекистон-Корея қўшма археологик экспедицияси“ (ўзбекча). аcадемй.уз (2019-йил 14-октябр). Қаралди: 6-сентабр 2023-йил.