Qulupnay
Бу мақолада бир қанча муаммолар мавжуд. Илтимос, уларни тузатиб ёрдам қилинг ёки шу муаммоларни мунозара саҳифасида муҳокама қилинг.
|

Қулупнай, ертут – раънодошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўцимон ўсимликлар туркуми; меваси – резавор мева[1].
Навлари
Евросиё ва Америкада 50 тури маълум. Асосан „боғ қулупнайи“ тури, шунингдек, „ўрмон қулупнайи“, „мускат таъмли қулупнай“, „Виржиния қулупнайи“ ва „Чили қулупнай“ каби қулупнайнинг биринчи навлари ХВИИИ асрда Нидерландияда пайдо бўлган. Америка тури – Виржиния ва Чили қулупнайи Европага олиб келинган. Қулупнай Ер шарининг турли иқлимли минтақаларида – Қутб доирасидан то субтропикларгача ўстирилади. Ўзбекистонда кўпроқ „боғ қулупнайи“ тури экилади. Илдизи попуксимон. Тупи ўртача шохланган, бўйи 10 см гача етади. Барглари юраксимон, гуллари қалқонсимон тўпгулга йиғилган, икки жинсли, оқ ёки оқиш-сариқ, ўзидан чангланади. Май-июнда пишади. Меваси тўқ қизил, баъзан навига қараб оқ (оқпар), 3—5 г дан 20—40 г гача бўлиши мумкин.
Таркибида 80—90% сув, 7—11% қанд, 0,8—1,6% кислота, 1 – 1,7% пек-тин, 0,9—1,2% азотли моддалар, шунингдек, клетчатка, кул, А, Б, C витаминлари ва бошқалар бор. Янгилигида ейилади, компот, мураббо қилинади, шарбат тайёрланади. Қулупнай намлик талаб қиладиган, ёруғсевар (соя жойда ҳосил бермайди), совуққа чидамсиз ўсимлик ҳисобланади. Бир ерда 4— 5 йил ўстирилади. 3 йилгача яхши ҳосил беради. Ҳосилдорлиги 80—100 с/га. Асосан, июл—августда илдиз отиб, барг ёзган гажаклари қатор ораси 80 см, туп ораси 25 см ёки 70х70 см схемада кўчат қилиб экилади (кузда ва баҳорда ҳам экиш мумкин, бунда кечроқ ҳосилга киради). Яхши кўчат икки йиллик қулупнайзордан олинади. Қулупнайзор баҳорда, ўсиш даврида маҳаллий ва минерал ўғитлар билан озиқлантирилади, қатор оралари юмшатилади, суғорилади.
Ўзбекистонда Қулупнайнинг Зенга-Зенгана, Кулвер, Дилбар, Муто, Тошкент, Шредер хотираси, Ўзбекистон навлари экилади.
Асосий зараркунандалари: қулупнай канаси, малина ва қулупнай узун бурни. Касалликлари: қулупнай нема-тодаси, кулранг чириш, оқ-қўнғир доғланиш.
Тавсифи
Қулупнай ботаника маъносида резавор мева эмас[2]. „Мева“нинг гўштли ва истеъмол қилинадиган қисми мева ўрни, баъзан нотўғри „уруғ“ деб аталадиган қисмлари эса ёнғоқчалар ва шунинг учун ҳақиқий ботаник мевалардир[2][3].
Келиб чиқиши
Фрагариа уруғининг номи „фрагум“ (қулупнай) сўзи ва -ариа қўшимчасидан келиб чиққан бўлиб, бу қўшимча ёрдамида аёллар исмлари ва ўсимлик номлари ясалган. Лотинча ном, ўз навбатида, прото-ҳинд-европа тилининг „резавор“ деган маънони англатувчи илдизидан келиб чиққан деб тахмин қилинади[4].
Инглизча „қулупнай“ номининг келиб чиқиши (қадимги инглизча „стрēаwбериэ“ сўзидан[5]) ортидаги мантиқий сабаб ноаниқ. Турли хил таклифлар ўртага ташланган. Шулардан бири шуки, бу ном қадимда қулупнайларни чўп ёки пояга қатор қилиб териш одатидан келиб чиққан деган фикр мавжуд. Бошқа герман тилларида бу атама мавжуд эмас, улар ўрнига „ер меваси“ деган маънони англатувчи сўзлардан фойдаланадилар[6].
Манбалар
- ↑ Сунсет Wестерн Гарден Боок, 1995: 606–07
- ↑ 2,0 2,1 Эсау, К. 1977. Анатомй оф сеэд планц. Жоҳн Wилей анд Сонс, Неw Ёрк.
- ↑ Э-Флора БC: Элеcтрониc Атлас оф тҳе Планц оф Бритиш Cолумбиа: Фрагариа виргиниана (Wайбаcк Мачине сайтида 2025-02-13 санасида архивланган).
- ↑ Де Ваан, Мичиэл. Этймологиcал Диcтионарй оф Латин анд тҳе отҳер Италиc Лангуагес. Брилл, 2008 — 239-бет. ИСБН 9789004167971.
- ↑ „стрēаw-бериэ“. Диcтионарй оф Олд Энглиш Плант Намес (2011). Қаралди: 2025-йил 27-май.
- ↑ Фриделл, Стаффан; Сванберг, Ингвар (2024). „Он тҳе этймологй оф страwберрй“. Студиа Неопҳилологиcа. 96-жилд, № 2. 303–310-бет.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |