Qum tili
Қум тили — денгиз, кўл, океанларнинг қирғоқ яқинидаги саёз жойларида тўлқин келтирган қум, шағал, майда тош, чиғаноқлардан ташкил топган, қирғоққа параллел чўзилган паст, камбар қуруқлик. Бир томони билан қирғоққа туташган бўлади. Узунлиги 10 км, ҳатто 100 км га чўзилган бўлиши мумкин. Айрим ҳолларда Қум тили икки қарама-қарши томондан қирғоқ бўйлаб келган оқизиқтардан вужудга келади. Бундай Қум тили денгиз томон туртиб чиқ-қан бўлиб, стрелка дейилади, мас, Азов денгизини Сиваш кўлларидан ажратиб турувчи Арабат стрелкаси (уз. 100 км дан зиёд, эни 8 км гача).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Жаҳон тилларидан бири ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |