Qumandilar
Қумандилар (маҳаллий номи Қуманд, Қуванди(г)) туркий Сибирнинг маҳаллий аҳолиси. Улар асосан Россия Федерацияси таркибидаги Олтой ўлкаси ва Олтой Республикасида истиқомат қилади[2]. Улар Шимолий Олтой қумандин тилида гаплашади[3][4].
| Қумандилар Къуманды, Къуванды(г) Қуманд, Кувандй(г) | |
|---|---|
| Энг кўп тарқалган ҳудудлари | |
|
2,892[1][2] |
| Тиллари | |
| Шимолий Олтой (қумандин диалекти) | |
| Дини | |
| Православ насронийлиги[2], шунингдек Шаманизм, Бурхонизм | |
| Этник гуруҳлари | |
| Алтайлар, Сибир татарлари, Хакаслар, Шорлар, Телеутлар, Тофалар | |

1926-йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, Россия ҳудудида 6335 қумандилар яшаган. 2010-йилги аҳолини рўйхатга олишда бу рақам бор-йўғи 2892 кишини ташкил этган, аммо 1926-йилги аҳолини рўйхатга олишда баъзи қардош халқлар киритилган. Қумандиларнинг бир қисми 1969-йилга келиб руслар аҳолиси билан бирлаштирилди[5].
Совет даврида ва 2000-йилгача ҳокимият қумандиларни Олтой халқининг бир қисми деб ҳисоблаган. Ҳозирги вақтда Россия Федерацияси Ҳукуматининг 2000-йил 24-мартдаги 255-сонли қарори, шунингдек Россия аҳолини ро'йхатга олиш (2002) бўйича улар тан олинган. Шимолий Сибир ва Узоқ Шарқдаги маҳаллий оз сонли халқлар таркибида алоҳида этник гуруҳ сифатида тан олинган[3]. Этник ҳуқуқларни ҳимоя қилиш мақсадида „Қуманди халқ тикланиш уюшмаси“ ташкил этилди[4].
Келиб чиқиши
Омелжан Прицак қумандилар номидаги куман- туркий халқлар, куманлар-қипчоқлар ва Половец (Кумлар учун славян атамаси) номлари билан маъно жиҳатидан бир хил эканлигини таъкидлади[6][7].
Бироқ, қумандиларнинг сеокс (қабилалари) келиб чиқиши ҳақида бирқанча афсоналарга эга; Л.Потапов улар дастлаб турли хил халқлар федерацияси: кўчманчи дашт чорвадорлари (Куманлар каби), тайга овчилари (Чувашлар), кийик чорвадорлари (Ненец), балиқчилар (татарлар) эканлигини таъкидлайди[8].
Манбалар
- ↑ Руссиан Cенсус 2010: Популатион бй этҳниcитй (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-04-24 санасида архивланган) (русча)
- ↑ 2,0 2,1 2,2 Назаров, И.И.; Функ, Д.А.; Кондратиэва, Н.М. (2020). "Кумандинцы" (ру). Большая российская энциклопедия/Греат Руссиан Энcйcлопедиа Онлине. Арчивед фром тҳе оригинал он 2019-04-02. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20190402164115/ҳттпс://бигенc.ру/этҳнологй/техт/2801217.<!--->
- ↑ 3,0 3,1 „Кумандин“. ЭЛП Эндангеред Лангуагес Прожеcт. 2021-йил 27-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 15-июл.
- ↑ 4,0 4,1 Биткеэва, А.Н. „Тҳе Кумандин Лангуаге“. Эндангеред Лангуагес оф Индигеноус Пеоплес оф Сибериа. УНЕСCО. Қаралди: 2021-йил 15-июл.
- ↑ Потапов, Леонид П.. Этнический состав и происхождение алтайцев. Историко-этнографический очерк (ру). Ленинград: Наука, 1969 — 21-бет.
- ↑ Прицак О., "Стаммеснамен унд Титулатурен дер алтаисчен Волкер. Урал-Алтаисче ЖаҳрМчер", Бд. 24, 1952, Сеcт. 1–2, пп. 49–104
- ↑ Потапов 1969, с. 58.
- ↑ Потапов 1969, сс. 47, 60, 62, 74.