Qumarchiq
Қумарчиқ — шўрадошлар оиласига ман-суб бир йиллик ўт тури. Бўйи 20—50 см. Барги бандсиз, наштарсимон ёки лентасимон. Гуллари кўримсиз, дағал тукли гул тўпламига йиғилган. Гулқўрғони 1 — 3 бўлакли, чангчиси 2—3 та. Август —октабрда гуллаб мевалайди. Ўзбекистонда Сурхондарё вилоя-тида, Қорақалпоғистоннинг қумли чўлларида, Бухоро воҳасида тарқалган. Уруғи таркибида 16—17% оқсил, 6—10% ёғ, 60% углевод бор. Гуллаб уруғлагунча моллар учун яхши озуқа. Чала чўл ва чўл зоналарида қумликларни мустаҳкамлаш мақсадида экилади.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |