Қумдарё
Тавсиф
Узунлиги 103
Давлат

Қумдарё, Қалқамасой — Қашқадарё вилоятининг шимолидаги дарё. Уз. 103 км, ҳавзасининг майдони 866 км². зарафшон тизмаси ғарбий тармоқларининг жанубий ён бағирларида, 1880 м баландликдан бошланади. Чамбил қиш-лоғидан қуйида (бошланишидан 26 км да) суви суғоришга сарфланади ва Даутош қишлоғидан қуйироқда (бошланишидан 35 км да) Сулук қишлоғигача (бошланишидан 60 км да) қуриб қолади. Ундан пастроқда, 43 км масофа давомида қуруқ ўзан сифатида кузатилади. Асосий ирмоқлари: Ғовканасой, Қуруқсой, Лангар (барчаси ўнг қиргоқдан). Қор, қис-ман ёмғир сувларидан тўйинади. Тўлинсув даври январ — майда бўлиб ўтади. Ўртача кўп йиллик сув сарфи Чамбил қишлоғи ёнида 2,05 м³/сек. Ўртача йиллик сув сарфи 6,08 м³/сек. дан (кўп сувли йилда) 0,750 м³/сек. гача (кам сувли йилда) ўзгаради. Энг кўп сув сарфи 105 м’/сек.гача март — апрелда, энг кам сув сарфи 0,42 м³/сек. дан ўзанни қуриб қолишигача июл—декабрда кузатилади.