Қумой — лочинсимонлар туркуми, қарчиғайлар оиласига мансуб қуш. Танасининг уз. 1 м дан ортиқ, вазни 10—11 кг, қаноти ёйилганда 3 м га яқин. Етук индивидлари оч қўнғир, бўйнида ингичка, узун қил патлари бор. Қанотларининг ости оқ. Ёшлари оқишроқ. Тумшуғи сарғиш оқ, кўз қорачиғи қиз-ғиш. Ўрта ва Марказий Осиёнинг тоғли ҳудудларида тарқалган. Ўзбекистонда Ҳисор тоғида учрайди. Тоғларнинг ўрта ва юқори қисмида 2000-2500 м баландликда яшайди. Февралда 1 дона тухум қўяди ва иккала жинс навбат билан 50—60 қун босади. Полопонлари августда уча бошлайди. Ўлимтиклар билан озиқланади. Табиатда камёб тур. Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.