Qumsaqich
Қумсақич - мураккабгулдошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўцимон ўсимликлар туркуми. Асосан, Евросиёнинг мўътадил иклимли минтақаларида тарқалган. Ўзбекистондаяканнамо қ. Ва яланғочуруғ қ. турлари учрайди. Яканнамо Қ.нинг илдизи яхши ривожланган. Бўйи 50—80 см, пояси пастдан шохланган. саватчалари битта ёки 2—3 тадан, шингилсимон рўвак шаклида тўпгул ҳосил қилади. Саватчалари 2 гулли, гуллари сариқ. Июл—октабрда гуллаб уруғлайди. Дарё ўзанлари, шағал-тошли ерлар ва тоғ ёнбағирларида ўсади. Қ.нинг айрим турлари таркибида паст навли каучук бор.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |