Қумтариқ - рўяндошлар оиласига мансуб бир йиллик ўцимон ўсимликлар туркуми. Евросиёда ёввойи ҳолда ўсадиган 60 га яқин тури маълум. Жанубий ва Жан.-Шарқий Кавказда, Сибир, Ўрта Осиё ва Узоқ Шарқда 37 тури тарқалган. Паст бўйли, барглари узун, гуллари майда, кўримсиз. Қумли ерларда, дарё бўйларида ўсади. Баъзи турлари туя, қўй ва эчкилар учун яхши озуқа.