Қундуз — Афғонистоннинг шим. қисмидаги дарё, Амударёнинг чап ирмоғи. Кўҳибобо тизмасининг шим. ён бағридан бошланади. Узунлиги 420 км. Тўлинсув даври март—апрел ойларига тўғри келади. Ёзда тошади. Тоғлардаги қорлардан тўйинади. Дарёга ГЕС қурилган. Қ. бўйида Қундуз шаҳри жойлашган.