Qunduzlar
Қундузлар — сувсарсимонлар оиласига мансуб сут эмизувчилар уруғи. Европа, Осиё, Шимолий -Ғарбий Африкада чўллардан бошқа жойларида тарқалган. Гавдасининг узунлиги 55—95 см, нисбатан ингичка ва эгилувчан, вазни 10 кг гача, думи 45 см гача. Оёқлари калта, бармоқлари орасида сузгич парда бўлади. Ўзбекистонда қундузнинг фақат 1 тури тарқалган. Қундузлар чучук сув ҳавзалари яқинидаги инларида яшайди. Сувга шўнғиганида қулоқ ва бурун тешиклари махсус клапанлар билан беркилади.
Қишда сувнинг музламаган жойларида яшайди. Баҳор-ёз мавсумида аста-секин туллайди. Юмшоқ тўшамали уясини сув ҳавзасининг баланд қирғоқларига ясайди. Бўғозлик даври 8— 10 ой. Икки йилда бир марта апрел - май ойларида, кўпинча 3 та бола туғади. Асосан, балиқ, бақа, баъзан ўрдак ва бошқалар билан озиқланади. Мўйнаси (айниқса, қишки) қимматбаҳо ҳисобланади. Сони кескин камайганлиги сабабли овлаш тақиқланган. Шу сабабли ко'рилган чора тадбирлар натижасида ҳозир уларнинг сонлари яна тез суратларда ошиб бормоқда.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ҳайвон ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |