Qurbon sozchi
Qiyofa
Қурбон созчи (тахаллуси; асл номи Қурбон Исмоилов) (1866 – Хива – 1946) – бахши, Ўзбекистон халқ шоири (1938). Худойберган Ўтаган ўгли ва Қўшакўр созанданинг шогирди. Ёшли-гидан мусиқа ва адабиётга қизиққан, халқ ижоди намуналарини, шеър ёзиш қонун-қоидаларини ўрганган.
„Қурбон ота ҳаётидан“, „Хоразм тарихи“ ва бошқа термаларини гармон жўрлигида ижро этган. Хива шаҳридаги мактаб, ўзи туғилиб ўсган кўча, Хоразм вилояти кутубхонаси бахши номи билан аталган.
Ас. Қурбон ота Исмоилов, Ғазаллар, Т., 1939; Хоразм халқ қўшиқлари, Т., 1965.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |