Qurilish

Қурилиш бирор иншоотни тайёрлаш жараёни, шунингдек шундай жараён кетаётган жойдир. Қурилиш мураккаб жараён бўлиб, унда бир неча вазифалар амалга оширилади.
Қурилиш — моддий ишлаб чиқаришнинг йирик соҳаларидан бири; турли мақсадлардаги бино ва иншоотларни қуриш ва реконструксия қилиш; ишни юри-тиш учун фойдаланиладиган ҳудуд билан бирга қурилаётган бино (иншоот); кенг маънода яратувчилик жараёни. Тугалланган ва фойдаланишга топшириш учун тайёрланган ишлаб чиқариш корхоналари, турар жойлар, жамоат бинолари, иншоотлари ва бошқа обектлар Қурилиш маҳсу-лотлари ҳисобланади. Қурилишда ишлаб чиқариш сикли нисбатан узун бўлиб (бир неча ойдан бир неча йилгача), ишлаб чиқариш жараёни турли обҳаво шароитида очиқ усулда олиб борилади. Пудрат ва хўжалик усулидаги Қурилишни ва монтаж ишларини, шунингдек, бино, иншо-отларни капитал таъмирлаш ишларини қурилиш ташкилотлари ва махсус ташкилотлар; лойиҳалаш, лойиҳа-конструкторлик ва қидирув ташкилотлари; фойдаланишга топшириш ва раз-ведкапармалаш ташкилотлари амалга оширади. Тикланадиган обект хусусиятларига кўра саноат, транспорт, қишлоқ, сув хўжалиги, уй-жой, ком-мунал, ижтимоий-маданий ва бошқа Қурилишларга бўлинади.
Қурилиш Ўзбекистон Республикасидаги моддий ишлаб чиқаришнинг энг муҳим тармоқларидан бирини ташкил этади. Республика иқтисодиётида ялпи ички маҳсулот таркибида салмоғига кўра Қурилиш саноат ва қишлоқ хўжалигидан кейин 3-ўринда туради. 2003-йилда ялпи ички маҳсу-лотнинг 4,5% (2000-йилда 6,1%), халқ хўжалигида фаолият кўрсатаётган корхоналар ва ташкилотларнинг 4,8% (11,9 минг) Қурилиш ҳиссасига тўғри келади.
Қурилиш халқ хўжалигининг барча тармоқларига хизмат кўрсатиб, асосий фондларни қайта такрор ишлаб чиқариш учун шароитларни таъминлайди, халқ хўжалигининг мақбул таркибини барпо этиш, ишлаб чиқарувчи кучларни мақсадга мувофиқ жойлаштириш, республиканинг янги табиий бойликларини ўзлаштириш, бўш меҳнат ресурсларини ижтимоий ишлаб чиқариш га жалб этишга ёрдам беради. Республикада Қурилиш ишлари пудрат, суб-пудрат ва қисман хўжалик усулларида олиб борилади.
Қурилиш индустрияси негизини давлат, аксиядорлик, ширкат, хусусий, қўшма ва бошқа пудрат қурилишмонтаж ташкилотлари, шунингдек, ўз моддий-техника ва ишлаб чиқариш базасига, малакали ишчи ва мутахассис кадрларга эга бўлган корхоналар, транспорт ва бошқа ёрдамчи хўжаликлар ташкил этади. Ўзбекистонда қурилишмонтаж компаниялари, корпорациялари, қурилиш аксиядорлик жамиятлари ва бирлашмалари, қуйи пудрат ташкилотлари, кичик корхоналар, қўшма корхоналар, лойиҳа ва илмий ҳамда қурилиш соҳасига мослаштирилган илмий тадқиқот институтлари фаолият кўрсатади. Қурилишмонтаж ишларининг деярли барчасини ихтисослаштирилган қурилиш ташкилотлари амалга оширади.

2003-йилда республиканинг асосий капиталини кўпайтиришга 1867,4 млрд. сўм миқдорида инвестициялар киритилди. Бу маблағнинг 1236,1 млрд. сўми (65,1%) ишлаб чиқариш обектларини қуриш, кенгайтириш, такомиллаштириш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлашга йўналтирилди. Барча мулкчилик шаклларидаги Қурилиш ташкилотлари томонидан жами 808,1 млрд.сўмлик Қурилиш ишлари амалга оширилди (шундан 717,4 млрд. сўми ёки 88,8% нодавлат мулкчилик шаклидаги Қурилиш ташкилотлари ҳиссасига тўғри келади).
Қурилиш ишлари умумий ҳажмидан 76,9% янги қурилишлар, фаолият кўрсата-ётган корхоналарни реконструксия қилиш, кенгайтириш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлашга, 23,1% капитал, жорий таъмирлаш ишларига тўғри келади. Ўрта ва кичик бизнесга мансуб қурилиш ташкилотлари томонидан бажарилган Қурилиш ишлари ҳажми 350,4 млрд. сўмни ташкил этди (республика бўйича бажарилган қурилиш ишлари умумий ҳаж-мининг 43,4%).
Республиканинг турли мулкчилик шаклларидаги қурилиш ташкилотлари ва корхоналари ихтисослаштирилган корпорация, компания, аксиядорлик бирлашмаларига уюшган. Қурилиш моддий-техника базасининг муҳим таркибий қисмини қурилиш материаллари сано-ати ташкил этади (қаранг Куршшш матери-аллари саноати).
Қурилишлар қуйидаги турларга ажратилади:
- Бино қурилиши (турар-жойлар, жамоат бинолари).
- Саноат қурилиши (корхона ва фабрикалар).
- Йўл-транспорт қурилиши (йўл, кўприк, туннеллар).
- Гидротехник қурилиш (гидроэлектрик стансия, дамба, каналлар).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |