'Қурилиш абектида машиналар мегалка билан жиҳозланиши шарт тунги ва кечки исменда ишлайдиган абектда болиши шартҚурилиш машиналари' - қурилиш ва таъмирлаш ишларини бажариш учун мўлжалланган механи-зация воситалари. Қуриладиган бино ва иншоотлар ўрнини тайёрлаш, ер текислаш ва қазиш ишларини бажариш, йўл қурилиши, йиғма конст-руксияларни монтаж қилиш, бурғилаш, устун-қозиқ қоқиш, арматуралар тайёрлаш ва уларни пайвандлаш, бетон қоришмасини қуйиш,пардозлаш ва бошқа ишларни бажариш учун мўлжалланган технологик гуруҳлар.


Бино ва иншоотлар ўрнини тайёрлаш ишлари (грунтни юмшатиш, қурилиш майдончасини буталар, дарахтлар, тошлардан тозалаш) алмашинадиган иш жиҳозлари ўрнатилган занжирли тракторлар негизидаги машиналар б~н; ер текислаш ва қазиш ишлари бир ва кўп чўмичли экскава-торлар, зовур қазигичлар, булдозерлар, скреперлар, автогрейдерлар, бир чўмичли юклагичлар ва бошқа билан; йўл қурилиши ишлари ер қазиш машиналари, махсус йўл қурилиши машиналари билан; темир йўл қурилишидаги ишлар релс-шпал ётқизиш, балласт ёйиш, изларни тўғрилаш машиналари билан бажарилади. Қоя грунтлари тайёрлашдаги бурғилаш, руда бўлмаган қурилиш ашёларини қазиб олиш, устунқозиқ ўрнатиш учун қудуқ қазиш ва бошқа ишлар турли бурғилаш машиналари ёрдамида қилинади. Замин тайёрлаш ишлари устун-қозиқ қоқиш жиҳозлари, дизел-болға, буғ-ҳаво бол-ғалари, виброботиргич билан бажарилади. Бетон ва темир-бетон ишлари домкратлар, арматура-пайвандлаш қурилмалари, бетон қоргичлар, авто-бетонташигичлар, автобетоннасослар, зичлагич (вибратор)лар, бетон ётқиз-гичлар; том қоплама ёпиш ишлари том ёпиш машиналари, мастика ташиш ва узатиш машиналари; пардозлаш ишлари қоришма қоргич, қоришма уза-тиш насоси, суваш-силлиқлаш, кошинлаш-силлиқлаш, паркетлаш-силлиқлаш машиналари, механизациялашган кўчма бўёқчилик ст-ялари, шпаклёвка қурилмалари билан қилинади.

Қурилишда юк кўтариш кранлари, кўтариш-ташиш, ортиш-тушириш машиналари, узлуксиз ташиш ва бошқа машиналардан ҳам фойдаланилади. Қурилиш машиналаридан фойдаланиш ишларини ком-пютерлашган роботлар ёрдамида бошқариш аста-секин расм бўлмоқда.

Адабиёт

  • Бозорбоев Н., Хушназаров Б., Қурилиш машиналари, Т., 2001.