Qurn Hulya
Қурн Ҳуля (арабча: قرن حليه; шунингдек Қарн Ҳаляҳ ёки Қорн Ҳалиеҳ) Сурия шимоли-ғарбидаги қишлоқ. Маъмурий жиҳатдан Латакия муҳофазасининг Жаблеҳ округи таркибига киради. Сурия Марказий Статистика Бюроси (CБС) маълумотларига кўра, 2004-йил аҳолини рўйхатга олишда Қурн Ҳуля аҳолиси 1 053 кишини ташкил қилган[1]. Аҳолиси алавийлардан иборат. Қишлоқ Сурия қирғоқбўйи тоғ тизмасининг энг баланд чўққиларидан бири ҳисобланган Жабал ал-Шаърага олиб борувчи йўлда жойлашган бўлиб, икки жарлик орасидаги тошли қоя устида ташкил этилган[2].
Қурн Ҳуля قرن حليه | |
|---|---|
| Қишлоқ | |
| Мамлакат | Сурия |
| Муҳофаза | Латакия |
| Округ | Жаблеҳ округи |
| Кичик туман | Айн аш-Шарқия |
| Аҳолиси (2004) |
1 053 |
| Вақт минтақаси | УТCЕЭТ +2; +3 |
Мазкур қишлоқ 1517-йилда Сурияни Усмонийлар босиб олганидан сўнг дарҳол исён кўтарган ёки Усмонийлар ҳокимиятига қаршилик кўрсатган алавийлар қишлоқларидан бири эди[2]. 1519-йилга оид маълумотлардан қишлоқ аҳолиси сони 500 нафар эканлигини аниқлаш мумкин. 1547-йилда қишлоқ исён ҳолатида бўлмай, 480 дирҳам ёки пиастр тўлагани, қишлоқ аҳолиси эса алавийларнинг Калбийя қабила иттифоқи таркибига кириши ҳақида маълумотлар мавжуд. 1645-йилги солиқ ёзувларида қишлоқдан 4 600 дирҳам йиғилгани ёзилган[3].
Манбалар
- ↑ „Генерал Cенсус оф Популатион 2004.“. Қаралди: 2017-йил 9-декабр.
- ↑ 2,0 2,1 Wинтер 2016, с. 81.
- ↑ Wинтер 2016, сс. 99, 104.
Адабиётлар
- Wинтер, Стефан. А Ҳисторй оф тҳе 'Алаwис: Фром Медиэвал Алеппо то тҳе Туркиш Републиc. Принcетон анд Охфорд: Принcетон Университй Пресс, 2016. ИСБН 9780691167787.
| Сурия географиясига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |