Қуронбой Нуримов (1949-йил, 10-январ, Урганч тумани) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1999). Тошкент давлат университетини тугатган (1974). 1974-йилдан Урганч туманидаги 5-мактабда математика фани ўқитувчиси, 1977-йилдан вилоят ўқитувчилар малакасини ошириш институтида кабинет мудири, директор. 1995—1997-йилларда Хоразм вилоят халқ таълими бошқармасида ишлаган. 1997-йилдан Урганч туманидаги 45-интернат лицейининг директори, 2000-йилдан Урганч шаҳри халқ таълими бўлими мудири. Иш фаолияти давомида аниқ фанлар бўйича ихтисослашган мактаб ва синфлар ташкил этган, таълим жараёнига янги педагогик технологиялар, илғор иш услубларини жорий қилади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил