Qurtana
Қуртана — карамгулдошларга мансуб бир йиллик бегона ўт. Ўрта Осиёнинг суғорма деҳқончилик минтақаларида тарқалган. Пояси тик, сершох, бўйи 40—150 см. Барглари узун бандли, пацимон кесикли, тукли, навбатлашиб жойлашган. Гуллари ярқироқ сариқ, рўвак тўпгулга йиғилган. Меваси кўп уруғли қўзоқ. Илдизи ўқилдиз. Май — октабрда гуллайди ва мевалайди. Уруғидан кўпаяди. Уруғлари 16—24° да кўкариб чиқади. Майсаси март — майда, август— сентабрда пайдо бўлади ва қишлайди. Кузги дон экинларини зарарлайди. Сабзавот-полиз экинлари орасида, пахта далаларида, бедазорларда, шунингдек, ариқ, йўл ёқаларида, уй-ҳовлилар атрофида, мевазор, токзорларда учрайди.
Кураш чоралари: кузги экинлар баҳорда бороналанади, қишлайдиган бегона ўтларнинг майсалари йўқотилади, чо-пиқ қилинадиган экинлар ораси вақтида юмшатилади, гербицидлар пуркалади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |