Qurtxona
Қуртхона — тут ипак қурти боқиладиган бино ёки хона. Капитал, ярим капитал ва енгил типдаги Қ.ларга бўлинади. Капитал қ. ғиштдан, ойнали қилиб қурилиб, поли лой ва қум билан сувалади; иситиш қурилмалари ўрнатилади. Ярим капитал Қ. каркас типдаги уйлардан иборат, хом ғишт, пахса деворли бўлиб, кичик ва катта ёшдаги қуртлар боқилади. Енгил типдаги Қ. каркасли, қамиш, фанера, брезент, полиэтилен ва бошқа енгил материаллар билан ёпилади, катта ёшдаги қуртларга мўлжалланган бўлади.
Ҳар бир Қ.да 3, 5, 10, 15, 25 қути қурт боқилади. Қ. ер ости суви чуқур, катта йўлдан узоқ (шовқини кам), тут плантацияларига яқин ерга қурилади. Қ. кўп хонали бўлиб, кичик (1-, 2-, 3-) ва катта (4-, 5-) ёшдаги қуртлар боқиладиган, етилган пилла сараланадиган, барг тайёрланадиган бўлинмалар, барг вақтинча сақланадиган 1 — 1,5 м чуқурликда бетонланган ертўла типидаги хоналари ҳам бўлади. Қ.лар зарур анжомлар (сўкчаклар, вентиля-тор, печка ва бошқалар) билан жиҳозланади. Қурт боқишдан олдин Қ. тозаланади, дезинфексияланади, шамоллатилади. Айрим жойларда Қ. сифатида хўжаликларнинг жамоат бинолари (омбор, қуритиш хоналари ва бошқалар), хонадонлардаги бўш хоналардан вақтинча фойдаланилади (қаранг Ипак қурти боқиш).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |