Quruq muz

Қуруқ муз – бу карбонат ангидриднинг қаттиқ шакли. У одатда вақтинчалик совутиш учун ишлатилади, чунки CО₂ нормал атмосфера босимида суюқ ҳолатга эга эмас ва тўғридан-тўғри қаттиқ ҳолатдан газ ҳолатига ўтади (сублимация қилади). Асосан совутиш воситаси сифатида ишлатилади, лекин театр саҳналарида драматик эффектлар яратиш учун туман ҳосил қилувчи мосламаларда ҳам қўлланилади. Унинг афзалликлари орасида сув музи билан солиштирганда пастроқ ҳарорат ва қолдиқ қолдирмаслик (фақат ҳаво намлигидан ҳосил бўлиши мумкин бўлган муз) хусусияти бор. Қуруқ муз музқаймоқ каби музлатилган маҳсулотларни сақлаш учун ҳам фойдалидир, айниқса механик совутиш мавжуд бўлмаган жойларда қўлланилади.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |