Қуруқ сонлар — ёғингарчилик вақтидагина сув оқадиган сой, сойлик ва водийлар. Чўл зонасида учрайди. Қиш ва баҳорги ёғингарчиликда Қуруқ сонлар оқмас, қуруқ ҳавзаларга қуйилади. Узунлиги ҳам турлича, баъзан 100 км га етади. Қуруқ сонлар Шимолий Африка, Жан.-Ғарбий Осиёда водийлар, Австралияда криклар, Ўрта Осиёда ўзбўй, қуруқ ўзан деб ҳам аталади.