Quruqsoy
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
| Қуруқсой | |
|---|---|
| Тавсиф | |
| Узунлиги | 46 |
| Давлат | |
Қуруқсой — Самарқанд вилояти Паяриқ туманидаги сой. Узунлиги 46 км, ҳавзасининг майдони 296 км². Нурота тизмасининг жануби-ғарбий ён бағридан бошланиб, шимоли-ғарбдан жануби-шарққа томон оқади. Тўсунсойга қуйилади. Сой ўзани шағал ва харсанг тошлар билан қопланган. Асосан, ер ости, шунингдек, қор ва ёмғир сувларидан тўйинади. Баҳорда суви тошади (йиллик оқимнинг 80% оқиб ўтади). Қуруқсойга Қоратепа, Чормитан сойлари келиб қуйилади. Суви Паяриқ туманининг экин майдонларини суғоришга сарф бўлади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Гидрологияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |