Qusantina
Қусантина (арабча: قسنطينة Қусанṭīна; франсузча: Cонстантине) — Жазоирнинг шимолий-шарқий қисмидаги шаҳар. Қусантина вилоятининг маъмурий маркази. Аҳолиси 450 минг кишидан зиёд (1990-йиллар бошлари). Транспорт йўли ва автомобил йўллари тугуни. Йирик савдо-саноат маркази, дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозори. Тракторсозлик, станоксозлик заводи, озиқ-овқат, тўқимачилик, металлсозлик корхоналари бор. Ҳунармандчиликда қўлда гилам тўқилади, поябзал ва чармдан турли буюмлар тайёрланади.
Қусантина |
|---|
Шаҳарга милоддан аввалги ИИИ асрда асос солинган. Милоддан аввалги ИИИ аср охири ва ИИ асрларда Нумидийлар қироллиги пойтахти бўлган ва Сирта (Кирта) деб аталган. Милодий 311 йилда римликларга қарши қўзғолонни бостириш вақтида вайрон қилинган. Шаҳар 313 йилдан уни қайта тиклаган Рим императори Константин номи билан атала бошлаган. ВИИ асрдан бошлаб турли араб давлатлари таркибида, ХВИ асрда турклар қўл остига ўтди. 1837-йилда Франсия қўшинлари томонидан эгалланди. Шаҳар жазоирликларнинг мустамлакачиликка қарши озодлик ҳаракатларининг муҳим марказларидан бўлган. Меъморий ёдгорликларидан Катта масжид (ХИ аср), Мадраса ва мақбаралар (ХВИИИ аср), Аҳмадбой саройи (ХИХ аср), университет мажмуаси (ХХ аср) ва бошқа сақланган. Бадиий ҳунармандчиликнинг қад. маркази. Музей бор[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |