Қусар тумани — Озарбайжон Республикасıдаги маъмурий ҳудудлардан бири. Маъмурий маркази Қусар шаҳридир.

Қусар
туман
Мамлакат Озарбайжон
Ҳукумат
 • Ҳоким Шоир Алхасов
Майдон [cонверт: инвалид нумбер]
Расмий тил(лар)и озарбайжонча
Аҳолиси
 (2011)
90 438[2][3]
Зичлиги 55 киши/км2
Конфессиявий таркиб асосан мусулмонлар
Телефон коди 994 23
Почта индекс(лар)и АЗ 3800
Автомобил коди 38

Тарихи

Қусар — „отлиқ қўшин тури“ маъносини беради. İлк бор Қусар номи Можарıстонда 1458- йилда ишлатилган. Россияда эса 1917-йилда бу сўз муомалада бўлган. Олимларнинг олиб борган тадқиқотларига кўра, археологик қазишмалар натижасида топилган ашёлар, бу кунга қадар сақланиб қолган баъзи обидалар ва қўрғонлар Қусар раёни қадимги яшаш манзилоҳлардан бири бўлганлигидан дарак беради. Қусар раёни яшаш манзилгоҳининг э.а. ИИ мингйилликларда мавжуд бўлганини олимлар тахмин қилишади. Бу ерда мавжуд бўлган қадимий яшаш масканларидан э.а. И мингйилликка оид Маҳмудтепа (Гадозейхур), Минсар тепаликлари, Гавдишан тепалиги (Бадирқал’а), бронза даврига оид Қафла тепалиги, ўрта асрларга оид Қıзıлгул ва Ағахон тепалиги (Ашағı Лагар), Қалахўр тепаликлари (Ҳазра) ва бошқаларни кўрсатиш мумкин.

Ҳозıрги Қусар раёнининг ҳудуди 1840-йилда Қуба таркибидаги Хазар вилоятига тегишли бўлган. 1846-йилда унинг ҳудуди Дарбанд губерниясıнıнг таркибига, 1860-йилда эса Баку губерниясı таркибига киритилган. 1929-йилда Қуба минтақаси бир неча раёнларга бўлинди ва маркази Ҳил кенти бўлган ҳозирги Қусар раёни ташкил этилди. Қусар раёнининг ташкил этилиш расмий санаси 1930- йил деб кўрсатилган. 1934-йилда раён маркази Қусарга кўчирилган бўлиб 1938-йилдан унга шаҳар мақоми берилган.[4] 1963-1965-йилларда бекор қилинган Хачмаз раёнининг бир қисми Қусар раёни таркибига берилган.[5]

Этимологиясı

Қусар топонимининг келиб чиқиши ҳақида турли фикрлар мавжуд.

Баъзи муаллифлар Қусар топонимини Россиянинг 1783-1784-йилларда раённинг ҳудудида жойлашган Қусар отлиқ аскарлари билан алоқадор сифатида боғлайдилар. Бу вақтда „қусар“ сўзи рус тилида „можар формасини кийган отлиқ қўшинлари“ маъносида ишлатилган.

Қусар сўзига А.Бакıхановнинг „Гулистоний-Эрам“ асарида дуч келамиз. Асарда 1602-йил ҳодисалари ҳақида сўз юриталганда Қусар кентининг номи тилга олиб ўтилган.

Бошқа бир мулоҳазаларга кўра эса Қусар сўзи қус/қуз (қадим турк қабиласи) ва ар (одам, киши, эркак) қисмларидан ташкил топган „қузлик киши“ маъносида ишлатилган.[4]

Страбон ва Ҳередотнинг маълумотларига кўра эса ҳозирги Қусар ҳудудида „кас“ қабилалари яшаган. Кейинчалик „касар“ (каслар) „кцар“ шаклида деформасияга учраган.

Баъзи муаллифлар эса Қусар сўзини „гуцар“ (Лазги тилида „гъуцар“ „Тангрıлар“ маъносıнı англатади) сўзи билан алоқадор деб келтирадилар.

Географик жойлашуви

Қусар раёни географик жойлашувига кўра Озарбайжоннıнг „Шимолий дарвозаси“ ҳисобланади. Озарбайжоннıнг шимолий-шарқий қисмида жойлашган. Қусар раёнининг майдони 1542 км2 ни ташкил этади. Раён ҳудуди таркибига 1 шаҳар (Қусар), 1 шаҳарча (Самур), 88 кент (қишлоқ) киради. Қусар раёни сарҳадларининг узунлуги 255 км. Унинг 170 км-ини қуруқлик, 45 км-ини эса сув (Самурдарё ва Қусардарё) ташкил этади. Раён шимоли-ғарбдан Россия Федерасиясı (Доғıстон)(95 км), шимоли-шарқдан Хачмаз раёни (65 км), жануби-шарқдан эса Қуба раёни (70 км), жануби-ғарбдан эса Қабала раёни (25 км) билан чегарадошдир. Маркази Қусар шаҳри ҳисобланади. Жануби-ғарбий қисми тоғлик, маркази текислик, шимоли-шарқий қисми Самур-Давачи водийси ҳисобланади. Раённинг жануби-ғарбий чегараси Бош Кавказ тоғ тизмалари билан туташиб кетган. Ҳудуднинг баландлиги 100 метрдан 4466 метрга қадарга чўзилган. Республикадаги музликларнинг каттагина қисми Қусар раёни ҳудудида жойлашган. Самур ва Қусардарё дарёлари Қусар раёни ҳудудидан оқиб ўтиб, у асосан қор ва музликлардан тўйинади. Раённинг Хазар денгизи билан чегараси йўқ. Хазаргача бўлган масофаси 15 кмни ташкил этади.

Релефи

Қусар раёни Буюк Кавказ тоғларининг этакларида, Қусар қиялик текисликларида жойлашган. Озарбайжоннıнг энг баланд нуқталари Базардузи (4466 м) ва Шоҳтоғ (4242 м) ҳисобланади. Шунингдек, машҳур Шоҳнобод платоси ҳам Қусар раёни ҳудудида жойлашган. Самур-Абшерон каналı, Қусардарё, Самур дарёси, шунингдек Россияга кетадиган бош автомобил магистралı раён ҳудудидан ўтади.

Раённинг шимолий чегараси Самур дарёси, шимоли-ғарб, ғарб ва жануби-ғарбий сарҳадлари Буюк Кавказ тоғ тизмалари, жануб сарҳадлари эса Қусардарё водийсига туташиб кетган. Шарқ томондан сарҳадлари Қусар текислиги билан Şоллар текислигига қадар бўлган ҳудудга чўзилиб кетган.

İқлими

Озарбайжонда мавжуд бўлган 9 иқлим туридан 4 тасини Қусар раёни ҳудудида учратиш мумкин. İқлими текислик ва тоғолди қисмида илиқ, баланд тоғли қисмида совуқ ва туманлидир. Ўртача температура январда текисликда 1 °C, баланд тоғли қисмида −14 °C, июлда 24 ва 2 °Cни ташкил этади. Йиллик ёғин миқддори 350-1500 ммдир. Раён ҳудуди табиий ресурсларга бой. Бу ерда қалин ўрмонлар кўп. Ўрмонларда эман, қайрағоч, дуб, граб ва бошқалар учрайди.

Аҳолиси

Аҳолисининг аксариятини (91 %) лезгинлар ташкил этади. Раёнда сон жиҳатидан иккинчи ўринда озарбайжонлилар(9 %) туради.

Этник гуруҳлар Сони, 2009 р.о.[6] Нисбати, 2009 р.о.[6]
Жами 87 857 100.00 %
лезгин 79 629 90.63 %
озарбайжон 7 956 9.06 %
турк 102 0.12 %
рус 87 0.10 %
хıналıқ 20 0.02 %
қрıз 11 0.01 %
татар 8 0.01 %
украйин 7 0.01 %
бошқа 37 0.04 %

İқтисодий характеристикасı

2009-йилдан Қусар раёни ҳудудида Шоҳтоғ Қıш-Ёз Туризм Комплексининг қурилиш ишлари бошланган. Комплекс бир мартага 5 минг нафар туристни қабул қила олади. 2006-йилда эълон этилган тендерда Туркиянинг ДİА Ҳолдинқ ширкати ғолиб бўлган.[7]

Таниқли шахслари

  • Алия Рамазонова — Озарбайжонда хизмат кўрсатган артист, раққоса
  • Асаф Меҳман — бастакор, шоир, носир ва драматур, Доғıстон халқ артисти
  • Чингиз Қурбанов — Озарбайжоннинг Миллий Қаҳрамонı
  • Акбар Фарзалиев — Озарбайжоннинг кино актёри
  • Алиёр Алимирзаев — Озарбайжонда хизмат кўрсатган рассомı
  • Комил Айдазода — Физика-математика фанлари доктори, профессор, АМЕА-нıнг мухбир аъзоси, хизмат кўрсатган муаллим
  • Калантар Калантарли — шоир, публисист, драматург, "Тараққиуй медалı соҳиби
  • Лазги Неъмат -шоир
  • Маҳмуд Абилов - ҳарбий ходим, генерал-маёр
  • Мирза Валиев — Совет İттифоқı Қаҳрамонı
  • Назим Ҳусейнов — дзюдочи, Озарбайжоннинг илк Олимпия чемпиони, олтин медал совриндори, „Шуҳрат“ ордени соҳиби
  • Сейфиддин Сейфиддинов — Доғıстонда хизмат кўрсатган рассомı
  • Садоқат Каримова — шоира, бастакор, драматург
  • Сулҳият Ҳажıева — Россия Федерасиясıда хизмат кўрсатган маданият ходими, Доғıстоннıнг халқ артисти
  • Шоир Рамалданов — Озарбайжон Қуролли Кучлари Ҳарбий Академиясıнıнг таълим-тарбия бўйича собиқ раиси ва академиянıнг собиқ раис муовини, СБАнинг заҳирадаги полковниги
  • Умар Айюбов — бастакор, Доғıстон халқ артисти

Маданият ва таълим муассасалари

Лермонтовнинг уй музейи.

Озарбайжон мусиқаси ўзининг жозибадорлиги ва малоҳатли оҳанглари билан дунёга танилган. Ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос мусиқаси мавжуд.

Бу жиҳатдан Қусарда ҳам мусиқа оҳанг ва услуби билан бошқалардан ажралиб туради. Ўтган асрнинг 60-йилларидаёқ мусиқанинг илмий асосларини ўрганиш ва маҳаллий кадрларни тайёрлаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.

Мусиқанинг инсон ҳаётида тутган ўрни беқиёсдир. Қусар раёнида мусиқага алоҳида эътибор қаратилади. Маълумки мусиқа инсонга руҳий жиҳатдан таъсир қилади. Бу ерда истеъдодли мусиқачиларга алоҳида эътибор қаратилади.

Қусар шаҳрида 7 йиллик мусиқа мактаби Озарбайжон СССР Маданият вазирлигининг 1960 йил 3 августдаги 596 номерли қарори билан ташкил этилган. Шу қарор билан Оқтой Маммад ўғли Аллаҳбердиев мактабнинг илк директори ҳамда Тор ихтисослиги бўйича муаллим лавозимига тайинланди.

Маданият вазирлигининг 1960 йил 3 августдаги 714 номерли қарори билан „Фортапиано“ ихтисослиги бўйича муаллим этиб Бачкова Лидия İвановна тайинланди. Бу Тор ва Фортапиано ихтисослиги бўйича дастлабки мусиқа мактабидир. İлк йилларда мактаб учун ҳозирги Фахриддин Мусаев кўчасидаги бир вақтлар маданият уйи сифатида фаолият олиб борган бир қаватли ёғочдан қурилган бинодан икки хона ажратилган. Кейинчалик маданият уйи Ҳайдар Алиев проспектида ҳозирги биноси жойлашган, аввалари шаҳар меҳмонхонаси бўлган манзилга кўчирилган.

Мусиқа мактаби фаолият кўрсатган дастлабки йилларда маҳаллий кадрлар етишмас эди. Четдан келганлар эса доимий ишламас эди. Шунинг учун 1967 йилдан эътиборан таълим маскани раҳбарлари илк битирувчилардан Лиза Акимова , Абдулкарим Сейидов, Бахтиёр Бабаев, Таня Сıрıсева , Ханлар Валиматов , Видади Маммадов кабиларни Фортапиано ва Тор ихтисослиги бўйича бир йил муддатга ишга жалб қилишди. Мусиқа таълимини ўрта мактабларда битирган ўқувчиларнинг аксарияти олий ва махсус ихтисослаштирилган мактабларда таҳсилни давом эттиришни истар эди. Бутун умрини мусиқага бағишлаган ёшлар оз эмас эди.

Мусиқа илмига қизиқувчиларнинг тобора ортиб бориши натижасида янги санъат биносига эҳтиёж сезилди. Маданият вазирлиги ва раён раҳбариятининг ташаббуси билан янги мусиқа мактаби биноси учун Маммад Амин Расулзодə кўчасидан 6300 км² ҳудуд ажратилди ва икки қаватли бино бунёд этилди.

Янги бино замонавий моддий-техник асбоблар билан таъминланди. Бу ерда гармон, доира, кларнет, чанг, барабан каби янги йўналишлар очилди. Ши билан бирга ўқитувчи кадрлар савиясига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Бунинг учун уларнинг сиртқи таълим олишлари мажбурий қилиб қўйилди. Улар Сумқайıт, Дарбанд ўрта ихтисослаштирилган мактабларда сиртдан таҳсил олардилар.

Бакуда бўлиб ўтадиган барча танловларда Қусар мусиқа мактаби жамоаси мунтазам иштирок этарди.

Мусиқа фанлари доирасида янги йўналишлар (хореография, рассомчилик) ҳисобıга кенгайган бу мусиқа мактаби 1984 йилнинг сентябрıдан эътиборан „Санъат мактаби“ деб номланди.

Мусиқага ҳавасмандларнинг кўп эканлиги, ота-оналарнинг мурожаатлари ўлароқ Республика Маданият вазирлигининг кўрсатмаси билан 1988 йилнинг сентябрıдан бошлаб Қухур кентида Қусар Санъат мактабининг филиали сифатида кечки бўлими очилди.

Кейинги йилларда мактабда янги фанларнинг сони ортди, янги бўлимлар очилди. 1998 йилда „Скрипка“ синфи ташкил этилди. 2008 йилда эсə Озарбайжон Республикасı Маданият ва туризм вазирлиги рухсати билан „Хонандалик“ бўлими очилди.

Ҳозıрда Қусар раён болалар Санъат мактабида 10 та ихтисослик бўйича 373 нафар ўқувчи таълим олиб, уларга 95 нафар ўрта ва олий маълумотли муаллимлар сабоқ беради.

Мусиқа ҳаётıмıзнинг айрилмас ва таркибий қисми бўлиб, инсонларнинг маънавий эҳтиёжлари учун муҳим ўрин тутади. Қусар Санъат мактаби бу шарафли йўлнинг бошида турибди.

Моддий-маданий мероси

Раён ҳудудида бир қатор тарихий обидалар мавжуд. Раённинг Аниғ қишлоғида ХИИИ асрга оид қал’а деворларıнıнг қолдиқлари сақланиб қолган. Шунингдек, Ҳазра қишлоғидаки 1460-йилда Ширвоншоҳ И Халилуллоҳнинг қўшинлари билан урушда ҳалок бўлган ва шу ерда дафн этилган Ардабил шайхи Шайх Жунайдин қабри устида 1544-йилда бунёд этилган мақбара, ХВИИИ асрга оид Кўҳна Худат, Хурай, ХИХ асрга оид Ҳил, Кундузқал’а ва Ҳасанқал’а масжидлари бугунги кунда давлат муҳофазасига олинган қадимий тарихий обидалар унинг қадимий масканлардан бири эканлигидан дарак беради.

Фотосуратлар

Манбалар

  1. ↑ Умумий ма’лумот. — Озарбайжон Республикасининг ма’мурий ҳудудий бирликлари - раёнлари (01.01.2006), 12 саҳифа // Озарбайжон Миллий Энсиклопедиясı. 25 жилдлик. Мас’ул котиб академик Т. М. Наг’ıев. "Озарбайжон" жилди. Баку: "Озарбайжон Миллий Энсиклопедиясı" Илмий маркази, 2007, 884 саҳифа.
  2. ↑ Қусар Раён İжро Ҳокимияти: Раён ҳаққıнда (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-07-24 санасида архивланган)

    ...Раён аҳолисининг сони 2011 йил 1 ноябр ма’лумотига ко’ра 90438 нафарни ташкил этади...

  3. ↑ „Аҳолиси — Қусар Раён İжро Ҳокимияти“. Қаралди: 29 июн 2015..
  4. ↑ 4,0 4,1 ҳттп://www.қусар-иҳ.гов.аз/паге/11.ҳтмл
  5. ↑ Озарбайжон Республикасининг İқтисодиёт вазирлигининг Регионларни рўйхатга олиш ва давлат дастурлари бўлими: Қусар тумани[сайт ишламайди]
  6. ↑ 6,0 6,1 Озарбайжон Республикасининг Давлат Статистика Қўмитаси: Қусар тумани[сайт ишламайди]
  7. ↑ Қусар Раён İжро Ҳокимияти: Хабарлар: İлҳом Алиев Қусарда Шоҳтоғ қıш-ёз туризм комплексининг қурилиш ишлари билан танишди---2011-09-23