Qushxurlar
Қушхурлар - ўргимчаклар оиласи. Танасининг уз. 10 см гача; тук билан қопланган. Упкаси 2 жуфт. 600 га яқин тури бор. Хелипераси тирноқлари қайрилган. Уларга заҳар безлари йўли очилади. Жанубий Американинг тропик ўрмонларида яшайди. Тунда фаол. Асосан, ҳашаротлар, майда қурбақа, калтакесак; баъзан қушлар боласи билан озиқланади (номи шундан). Оддий Қ. (танаси 5 см, қора) ва ява қушхўрлари (танаси 10 см ча, қизғиш-қўнғир) кўп тарқалган. Айрим турлари одам учун хавфли. Ўрта Осиё фаунасида Қ.дан немезия уруғининг вакиллари учрайди.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |