Qusxana dingi
Қусхана динги (ёки Қусхана қабристони) — Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳридаги тарихий ва архитектура ёдгорлиги. Қабристон бугунги кунда „Кизкеткен“ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган бўлиб, Х ҳамда ХИВ асрларга тегишлидир.
| Қусхана динги | |
|---|---|
Қусхана қабристони | |
| Умумий маълумот | |
| Мақоми | Архитектура ёдгорлиги |
| Тури | Қабристон |
| Манзили | „Кизкеткен“ МФЙ |
| Шаҳар | Нукус шаҳри |
| Мамлакат | Қорақалпоғистон |
| Координаталар | 42°21′47″Н 59°37′37″Э / 42.362972941487676°Н 59.62696761094265°Э |
| Қурилиши бошланган | ХВ аср |
| Қурилиши тугаган | ХИВ аср |
| Эгаси | Давлат мулкига тегишли |
Қусхана динги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 2019-йил 4-октябрда Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхатига киритилган ва давлат муҳофазасига олинган[1]. Ҳозирда Қорақалпоғистон Республикаси Маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида давлат мулкига тегишли ҳисобланади[2].
Тарихи
Қабристон ҳудудида, шунингдек, милодий ИИ—ИИИ асрларидан бошлаб то ХИВ асргача бўлган даврни ўз ичига олган археологик ашёлар топилган. ИХ—ХИВ асрларда ҳам фойдаланилган қоровул минораси қолдиқлари ҳозиргача сақланиб қолган. Қабристон ҳудудида олиб борилган изланишлар давомида ХВИИИ—ХИХ асрларга тегишли масжид ҳам аниқланган бўлиб, бу масжид миноранинг шарқий қисмидан 30 метр узоқликда жойлашган[3].
Қадимги оссуарийлар
Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов туманига қарашли майдонида жойлашган Қусхана тепалигида зардуштийлик маданиятига тегишли бўлган оссуарийлар қаровсиз қолиб кетаётгани ҳақида ма’лум қилинган. Келиб тушган хабарда, шунингдек, шу ерлик аҳоли орасидан ба’зи бир кишилар минг йиллик тарихга эга бўлган оссуарийларни қазиб олиб кетаётгани ёки ушбу жойнинг ўзида уларни майдалаб ҳар томонга сочиб ташлаётгани ҳам айтилган. Маҳаллий аҳоли томонидан қорамол ва қўйларнинг бу атрофда боқилиши ҳам зарар берувчи омиллардан бири сифатида санаб ўтилган.
Маҳаллий аҳоли одамларни қадимги зароастризм дини одатларига кўра дафн этиладиган қабристонни „Капир аулие“ деб аташган. Зардуштийлик динига биноан одам вафот этгандан кейин, уни ерга кўммай, дастлаб суягини этидан ажратиб олишган. Жасаддан қолган этни эса қушларга едирилиб, суяклар эттан тозаланганидан сўнг уни алебастрдан тайёрлаган қути — оссуарийга солиб ернинг устига қўйишган. Ҳар бир оссуарийнинг тўртта оёғи бўлган. Зардуштийлик динида ер муқаддас ҳисобланганлиги сабабли ўлган одамнинг, ҳаттоки суягини ҳам ерга теккизмаслик учун тўртта оёқли оссуарийга солиб ернинг устига қўйиш одати мавжуд бўлган.
Олимларнинг фикрига кўра, Қусхана тепалигидаги оссуарийлар 6,5—7 гектар майдонда жойлашган бўлиб, тепаликда ҳар қадамда оссуарийлар чиқиб туради. Оссуарийлар кўпинча саксовул ўсимликларининг тубидан топилади[4].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „Тарихий, бадиий ёки ўзга маданий қимматлилиги туфайли гаров ва ипотека қўлланилиши мумкин бўлмаган объектлар рўйхати (ЎзР ВМ 05.12.2014 й. 335-сон қарорига илова) | Мажбуриятлар ва шартномалар тўғрисидаги умумий қоидалар | Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар | Фуқаролик ва оила қонунчилиги | ЎзР КонунчилигиМаълумотлар тизими „Тарихий, бадиий ёки ўзга маданий қимматлилиги туфайли гаров ва ипотека қўлланиши мумкин бўлмаган объэктлар рўйхати (ЎзР ВМ 05.12.2014 й. 335-сон қарорига илова)“ | НРМ.уз“. нрм.уз. Қаралди: 2023-йил 30-октябр.
- ↑ „846-сон 04.10.2019. Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида“ (уз-Латн-УЗ). лех.уз. Қаралди: 2023-йил 30-октябр.
- ↑ „Қорақалпог'истон Республикаси | Узбекистан Травел“ (уз). узбекистан.травел. Қаралди: 2023-йил 31-октябр.
- ↑ „Қадимий оссуарийлар ичида олтин бор…ми? – Қорақолпог'истон Ахборот Агентлиги“. ккнеwс.уз. 2023-йил 31-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 31-октябр.
