Qutalmish
Қуталмиш ибн Арслон Исроил (туркча: Куталмış Бей, قوتالمش بگ, форсча: قتلمش) (муқобил ёзилишлари: Қуталмис, Куталмиш, Куталмış) ХИ асрда Салжуқийлар уйининг аъзоси бўлган турк шаҳзодаси эди. Унинг ўғли Қуталмиш ўғли Сулаймон Рум Султонлигини Анатолияда барпо этган.
| Қуталмиш | |
|---|---|
| туркча: Куталмış Бей | |
| Аввалгиси | Арслон Ябғу |
| Отаси | Арслон Ябғу |
| Изоҳлар | |
Рум султонлиги
Қуталмиш Арслон Ябғунинг ўғли ва Тўғрулнинг амакиваччаси бўлиб, салжуқ турклари забт этишларида муҳим рол ўйнаган. 1046-йилда у Тўғрул томонидан Византия қўшинини Ганжадан қайтариш учун қўшин билан юборилган ва ғалаба қозонган[1]. (қаранг: Ганжа жанги (1046))
У Тўғрулга қарши қўзғолонни қўллаб-қувватлаган ва тахт ворислиги масаласида Алп Арслон билан рақобатлашган. (қаранг Дамғон жанги (1063)) Тарихчи Али ибн ал-Асирниг ёзишига кўра, Қуталмиш юлдузлар илмини билгани айтилади[2]. Унинг беш ўғли бўлган, уларнинг орасида Мансур[3] ва Сулаймон бўлиб, Сулаймон 1084-йилда Маликшоҳ И томонидан Рум султони сифатида тан олинган[4].
Исмининг маъноси
Қут Алмış „бахт (шон-шуҳрат)га муяссар бўлган киши“ деган маънони англатади[5].
Манбалар
- ↑ Сиcкер 2000, с. 53.
- ↑ Иҳсаноглу 2005, с. 267.
- ↑ „Мансур ибн Куталмиш“. Просограпҳй оф тҳе Бйзантине Wорлд. Кинг'с Дигитал Лаб. Қаралди: 2022-йил 11-апрел.
- ↑ Кöпрüлü 1992, с. 72.
- ↑ Жувайнī & Бойле 1958, с. 45.
Адабиётлар
- Иҳсаноглу, Экмеледдин „Институтионалисатион оф Сcиэнcе ин тҳе Медресес оф пре-Оттоман анд Оттоман Туркей“, . Туркиш Студиэс ин тҳе Ҳисторй анд Пҳилосопҳй оф Сcиэнcе. Спрингер, 2005.
- Жувайнī, ʻАлāъ ал-Дīн ʻАṭā малик; Бойле, Жоҳн Андреw. Тҳе Ҳисторй оф тҳе Wорлд-cонқуэрор, 1958 — 45-бет.
- Кöпрüлü, Меҳмед Фуад. Тҳе Селжукс оф Анатолиа: тҳеир ҳисторй анд cултуре аccординг то лоcал Муслим соурcес. Университй оф Утаҳ Пресс, 1992.
- Сиcкер, Мартин. Тҳе Исламиc Wорлд ин Асcенданcй: Фром тҳе Араб Cонқуэсц то тҳе Сиэге оф Виэнна. Греэнwоод Публишинг, 2000.
| Сиёсий идоралар | ||
|---|---|---|
| Ўтмишдоши: Арслон Ябғу |
Салжуқ шаҳзодаси |
Вориси: Сулаймон |