Қутайла бинти Абдулуззо (араб. قتيلة بنت عبد العزى) — Абу Бакрнинг биринчи хотини эди.

Қутайла бинт Абдулуззо
Қутайла
Таваллуди
Вафоти Араб ярим ороли, Ҳижоз
Болалари Асмо бинту Абубакр, Абдуллоҳ ибн абу бакр

Ҳаёти

У Маккадаги Қурайш қабиласининг Амир ибн Луай қабиласидан эди. Унинг Абу Бакр билан никоҳидан Асмо ва Абдуллоҳ исмли икки фарзанд дунёга келган. Абдуллоҳ туғилганидан кўп ўтмай Абу Бакр Қутайла билан ажрашди. Бу Абу Бакр исломни қабул қилиб, Қутайла мушрик бўлиб қолганидан кейин рўй берди.

Қизи Асмо Маккадан ҳижрат қилганидан етти йил ўтиб, Қутайла Мадинага уни кўргани келди. У майиз, сариёғ ва қараз (қутлоқ дарахтининг дуккаклари)дан иборат совғалар олиб келди. Бироқ, Асмо Муҳаммад алайҳиссаломдан кофир онасига қандай муносабатда бўлишини сўраб одам юбормагунча, онасини уйига киритмади ва совғаларни ҳам қабул қилмади. Муҳаммад алайҳиссалом, албатта, уни уйига киритиши ва совғаларини қабул қилиши кераклигини айтдилар[1][2].

Шунда Қур’оннинг қуйидаги оятлари нозил бо’лди:

“Аллоҳ сизлар билан дин борасида уруш қилмаган ва сизларни диёрларингиздан қувиб чиқармаганларга яхшилик ва адолат қилишдан сизларни қайтармас. Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни севадир. Албатта, Аллоҳ сизлар билан дин борасида уруш қилганлар, сизларни диёрларингиздан қувиб чиқарганлар ва чиқарилишингизга ёрдам берганларни дўст тутишдан қайтаради, холос. Ким уларни дўст туца, ана ўшалар – ўзлари золимлардир”. (Мумтаҳана сураси, 8-9 оятлар)

Манбалар