Qutb kuni

Қутб куни - Ернинг Шимолий қутб доирасидан шимолроқда ва Жанубий қутб доирасидан жануброқда бўлган соҳалардаги кун. Бир суткадан ортиқ давом этади. Баҳорги тенг кунлик (21 ёки 22 март), яъни Қуёшнинг оғиши 5=0° га тенг бўлганда Ернинг Шимолий қутб доирасида Қуёш чиқади, Қутб куни бошланади ва у кузги тенг кунликкача (21 ёки 22 сентабр) давом этади. Жанубий қутб доираси ичидаги Қутб кунилари, аксинча, кузги тенг кунликтн баҳорги тенг кунликкача давом этади. Қуёшнинг оғиши орта бориши билан Шимолий қутб атрофидаги Қутб кунили соҳалар кўлами ҳам ортиб боради. Соҳа Шимолий қутбдан қанча узоқда бўлса, Қутб куни шунча кеч бошланади ва куннинг узунлиги шунча кам бўлади. Қутбларда Қутб куни ярим йил давом этади. Шимолий ярим шарда Қуёшнинг оғиши максимал (5=+23°27’) бўлганда, яъни Қуёшнинг ёзги туриш кунлари (21 ёки 22 июн) Қутб куни узунлиги ҳам максимал бўлади ва Қуёш шу куни ботмайди. Ҳақиқатда юқорида айтилган ҳодиса бирмунча бошқачароқ кузатилади: 1) Қуёшнинг чиқиши унинг кўринма гардиши марказига нисбатан эмас, балки гардишнинг юқори чегараси кўриниши билан аниқланади; 2) Ер атмосфераси рефраксиясининг таъсирида Қуёш ҳақиқий чиққан вақтидан олдин чиқади ва ҳақиқий ботиш вақтидан кейин ботади; 3) Қуёшнинг оғиши кун давомида ўзгариб боради. Буларнинг ҳаммаси Ернинг иккала ярим шарида суткаларнинг ёруғ қисмларини узайтиради ва қоронғи қисмларини қисқартиради.
Абвусалом Латипов.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |