Қутб минор - Ҳиндистон (Деҳли)даги меъморий ёдгорлик (1200— 1220); Шарқ меъморлигининг ноёб намунаси. Деҳлида вафот этган ўшлик дин арбоби Ҳожи Қутбиддин Бахтиёр шарафига бунёд этилган (мақбара минорадан 600 м жан.-ғарбда). Минора 5 қатламли (дастлаб 4 қатламли бўлган, 5қатлами кейин қурилган), тарҳи конуссимон, ғаровли; ғранит блоклар ганчҳок билан мустаҳкамлаб қурилган; баландлиги 72,6 м, диаметри асосида 14,74 м, учида 3,05 м. Қуйи 3 қатлам турли рангдаги қумтош билан, юқори 2 қатлами (яшин уриб вайрон бўлган) ХИВ асрда оқ мармардан деярли безаксиз қайта тикланган. Ичкаридаги айланма зинапоя (379 та) орқали юқорига чиқилади. минора белбоғига муқарнас нақшлар ишланган, султонлар тарихи, уларга мад-ҳия, Қуръон оятлари ёзиб безатилган.