Qutbiddin Burxonov
Қутбиддин Нукриддинович Бурхонов (1947-йил 14-декабр, Андижон) – ўзбекистонлик юрист, педагог ва давлат арбоби, генерал-маёр. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси[1].
| Қутбиддин Нукриддинович Бурхонов | |
|---|---|
Кутбидин Нукритдинович Бурхонов | |
|
| |
| Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси | |
|
Мансаб даври 2020-йил 20-январдан – ҳозиргача | |
| Ўтмишдоши | Қодир Жўраев |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1947-йил 14-декабр Андижон |
| Сиёсий партияси | Адолат социал-демократик партияси |
| Мукофотлари |
|
| Вебсайти | сенат.уз/сенаторс/30 |
| Унвони | Генерал-маёр |
Биографияси
1965—1969 – Андижон шаҳридаги 162-сонли қурилиш трести ишчиси, участка механиги.
1969—1973 – Тошкент милиция мактаби тингловчиси[2].
1973-йилдан 1992-йилгача Андижон вилояти ички ишлар бошқармасида тергов бўлими терговчиси лавозимидан вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – тергов бўлими бошлиғигача бўлган лавозимларда ишлаган[3].
1992—1993-йилларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов бошқармаси бошлиғи[4].
1993—1995-йилларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари.
1995—1997-йилларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари.
1997-йил сентябрда номаълум сабабларга кўра эгаллаб турган лавозимидан бўшатилган. Кейинчалик, 20 йил давомида олий таълим муассасаларида педагогик фаолиятини олиб борган.
2017-йилда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг матбуот котиби этиб тайинланди[5].
2019-йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ўтиб, бир йил давомида юристлар малакасини ошириш институти директори бўлган.
2020-йил 20-январ куни Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Сенатнинг мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси этиб сайланган.
2023-йилда Ўзбекистон Конституциясига ўзгартириш киритиш бўйича комиссия аъзоси бўлган[6].
2023-йилдан ҳозиргача Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгашининг аъзоси[7]
1992-йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист фахрий унвони берилган.
2020-йилда Меҳнат шуҳрати ордени билан мукофотланган[8].
Манбалар
- ↑ „Сенаторлар“. 2023-йил 1-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 1-апрел.
- ↑ „БУРХАНОВ Кутбидин Нуритдинович“.
- ↑ „Адлия вазирлиги“.[сайт ишламайди]
- ↑ „Тергов Департаменти тарихи“.
- ↑ „Пресс-секретарь министра внутренних дел возглавил Центр повышения квалификации юристов“.
- ↑ „Конституциявий комиссия таркибидан кимлар жой олди? (Тўлиқ таркиб)“. 2023-йил 1-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 1-апрел.
- ↑ „ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУДОФАА ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ЖАМОАТЧИЛИК КЕНГАШИ ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА“.
- ↑ „О награждении в связи с двадцатидевятилетием независимости Республики Узбекистан группы государственных служащих и работников производственной и социально-экономической сфер“.