Қутурғурлар — қад. туркий қабилалардан бири. Булғор қабилалари гуруҳига кирган. Қ. номи В аср охири — ВИ аср бошларида манбаларда илк бор учрайди. Бу даврда улар Днепр ва Дон дарёларининг қуйи оқимлари атрофида кўчиб юрган. Византия империяси ҳудудларига тинимсиз ҳужум уюштирган. 558 йил Қ. ҳукмдори Заберган ҳагто Константинополга юриш қилган. Византия уларга қарши Азов денгизи атрофида кўчиб юрган бошқа булғор қабиласи — утургурлартл гижгижлаган ва натижада улар ўртасида кураш узоқ давом этиб ўзаро қирилиб кетишга олиб келган. 560 йил Қ. аварлар томонидан бўйсундирилган ва кейинчалик улар Шарқий, Марказий ва Жан.-Шарқий Европа қабила ва халқлари таркибига сингиб кетган.

Ад.:Артамонов М.И., История хазар. Л., 1962.