Quva
Қува — Фарғона вилояти Қува туманидаги шаҳар (1974-йилдан), туман маркази. Фарғона шаҳридан 40 км шимолий-шарқда жойлашган. Энг яқин темир йўл стансияси Қува ҳисобланади (4 км). Аҳолиси 40 минг киши (2005-йил статистикасига кўра). Фарғона водийсидаги энг қадимий шаҳарлардан бири ҳисобланади.
Қува | |
|---|---|
| шаҳар | |
| 40°31′24″Н 72°03′42″Э / 40.52333°Н 72.06167°Э | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| {{{минтақа_тури}}} | Фарғона вилояти |
| туман | Қува тумани |
| Аҳолиси | 36 975 |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |

Тарихи
Шаҳарнинг вужудга келиши ва номи ҳақида турли ривоятлар мавжуд. „Фарғона тарихи“ асарининг муаллифи Ибратнинг ёзишича, Қува шаҳри дастлаб, „Қубод“ ёки „Қубо“ деб аталиб, кейинчалик эса „Қува“ шаклини олган.
Ўрта Осиёнинг шарқий қисмидаги шаҳарлар ичида қадимийлигига кўра Чуст, Истаравшан, Хўжанд, Пенжикентдан кейин 5-ўринни эгаллайди (милоддан аввалги ИИ—И минг йилликлар бошидан ВИ—В асрларгача) ва шу билан бирга Косонсой, Ўш, Ўзган, Ахсикент, Риштон каби қадимий шаҳарлар рўйхатида биринчи ўринда туради (милоддан аввалги ИИИ—ИИ асрлар).
Шаҳар ҳақидаги дастлабки маълумотлар милоддан аввалги ИИ асрга мансуб Хитой манбаларида келтирилган. Ўша даврда Қува шаҳри кенгайиб, Қўҳандиз, Шаҳристон ва Рабод каби учта қисмлардан иборат бўлган[1]. Шаҳар тевараги икки қатор қалин ва баланд мудофаа девори билан ўралган. Рабодда баланд (3,6 м) яхлит тагкурси устида Қува будда ибодатхонаси қад кўтарган. Ибодатхона ВИИИ аср бошларида араблар томонидан вайрон қилинган.
ИХ—ХИИ асрларда Қува Фарғонанинг йирик, кўркам ва обод шаҳрига айланган. Истахрийнинг таъкидлашича, Қува катталиги жиҳатидан Фарғонада Ахсикентдан кейин иккинчи ўринда турадиган шаҳар ҳисобланган. Ибн Ҳавқалнинг ёзишича, Қува Сайхунгача (Сирдарё) етиб борадиган наҳр соҳилида жойлашган шаҳар бўлган. Унинг марказида Регистон майдони, Қўҳандизда жоме масжиди, Рабодда эса сарой, қамоқхона ва бозорлар жойлашган.
Қува шаҳри мўғуллар истилоси оқибатида вайрон этилиб, ХИВ — ХВИ асрларда қасаба шаклидаги масканга айлантирилган. Ёқут Ҳамавий Қувани катта шаҳар деб атаган. Шунингдек, ушбу шаҳар Маҳмуд Қошғарийнинг „Девону луғотит турк“ асарига илова қилинган харитада ҳам кўрсатилган. Қува ҳунармандчилик ривож топган шаҳарлардан бири ҳисобланиб, темирчилик ва шишасозлик ҳам юксак даражага етган эди.
Қува шаҳрининг ўз тангаси зарб қилинган бўлиб, „Бобурнома“да Қува Андижондан 4 оғоч (фарсах) нарида жойлашган қишлоқ деб таърифланган.
Қувада ҳозирги кунга қадар сақланиб қолмаган 2 та мадраса мавжуд бўлган. Улар: Муҳаммад Алихон ва Мир Шаҳобиддинхўжа мадрасаларидир.
Тарихчи А. Муҳаммаджоновнинг фикрича, шаҳар номи „Қавийбод“, „Қавобод“ ёки „Қайбод“ шаклларида талаффуз этилган ва қавийларнинг қароргоҳи, тождор ҳукмдорнинг тахти ўрнатилган қаср ва мамлакатнинг бош шаҳри — пойтахт маъносини англатган. Кейинчалик, шаҳар номи ўзгариб, ҳозирги Қува шаклини олган.
Қувада 1956—1960-йилларда Й. Ғуломов бошчилигида (В. Д. Жуков, И. Аҳроров, В. А. Булатова, А. Муҳаммаджонов, Ҳ. Муҳамедов, М. Аминжонова) археологик қазишма ишлари олиб борилган. Археологик маълумотларга кўра, ўрта асрларда Қуванинг умумий майдони 100—120 га ни ташкил этган бўлиб, шундан Шаҳристон 12 га ва унинг шимолий-шарқий бурчагидаги арки аъло 1 га майдонни эгаллаган (Шаҳристон ва Арк қолдиқлари ҳозиргигача сақланиб келмоқда).

1998-йил Аҳмад ал-Фарғонийнинг 1200 йиллик юбилейига тайёргарлик кўриш вақтида Қувада археологик қазишма ишлари олиб борилади. Қазишма ишлари давомида Шаҳристоннинг жанубий мудофаа девори остидан 8 м дан зиёд чуқурликдан милоддан аввалги ИИ—И асрларга оид моддий маданият буюмлари топилган. 1998-йилдаги қазишма ишлари натижасида шаҳарнинг қадимги учта дарвозаси ўрни аниқланган ва шаҳар харобаси ҳудудидан турар жой бинолари мажмуаси, унинг шимолида эса ВИИ—ВИИИ асрларга оид будда ибодатхонаси ҳамда будда илоҳлари ҳайкаллари топилган.
Қувадан бир қанча машҳур кишилар, хусусан, Аҳмад ал-Фарғоний[2], Абу Наср Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Қубовий, Рукниддин Қубовий, Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Қубовий, Абдуқаюм Вахмий, Шокирхон Ҳакимий ва бошқа олимлар етишиб чиққан.
Географияси
Шаҳар Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилоятининг шимоли-шарқий қисмида жойлашган.
Иқтисодиёти
Совет даврида Қува шаҳрида мебел фабрикаси ва консерва заводи очилганидан кейин шаҳар иқтисодиёти сезиларли даражада ўсади.
Таниқли шахслар
Абул Макорим Ризқуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Абулҳасан ибн Умар ал-Қубовий — ўрта аср О'збек олими, устоз, ХИИ аср адабиёцҳуноси.
Абудуноср Аҳмад ибн Муҳаммад Қубовий — О'збек ёзувчиси, тарихчи, ХИИ аср таржимони.
Абу-л-Аббос Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Фарғоний — ИХ асрнинг энг йирик ўрта аср О'збек олимларидан бири, ўрта осиёлик астроном, математик ва географ (798-861).
Иброҳим ибн Али ал-Ҳусайн ибн Ис’ҳоқ Қубовий — сўфий олим (1103-1178).
Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Қубовий — уламо, олим, ислом дини бўйича нуфузли мутахассис (ХИИИ аср).
Рукнидин Қубовий — ўрта асрларда ижод қилган Мовороуннаҳр шоири (ХИИИ аср).
Акрам Мамедович Юсупов — совет, ўзбек сирки артисти, масхарабоз, Ўзбекистон халқ артисти.
Инфраструктураси
Қува шаҳрида пахта тозалаш, ғишт заводлари, мебел, тикувчилик, қандолатчилик фабрикалари, дон маҳсулотлари комбинати, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, қурилиш ташкилотлари, йўлларни таъмирлаш ташкилоти, таъмирлаш-қурилиш бошқармаси, „Иссиқ нон“, тўқимачилик корхоналари, деҳқон бозори, савдо маркази, анор шарбати ишлаб чиқарувчи сех ва автокорхоналар фаолият кўрсатади. Шаҳарда, шунингдек, Ўзбекистон — Туркия „Аҳрор“ қўшма корхонаси ўз фаолиятини олиб боради.
Қувада 5 та умумий ўрта таълим мактаби, болалар мусиқа мактаби, клублар, туман марказий ва болалар кутубхоналари, маданият ва истироҳат боғи, байналминал жангчилари хиёбони, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хиёбонлари, Аҳмад ал-Фарғоний ёдгорлик мажмуаси, ўлкашунослик музейи ва стадион мавжуд.
Шунингдек, туман марказий касалхонаси, шаҳар касалхонаси, тиш даволаш поликлиникаси, махсус диспансер, „Она ва бола“ реабилитация маркази, дорихоналар ва бошқа тиббий муассасалар аҳолига хизмат кўрсатади. Қувадан Фарғона, Қўқон, Олтиариқ Марғилон, Андижон, Асака, Шаҳрихон, Ўш, Аравон ва бошқа шаҳарларга автобус ва маршрутли таксилар қатнови йўлга қўйилган.
Адабиёт
- Абдухолиқ Абдурасул ўгли, Қадимги Фарғона тарихидан [Хитой манбаларида Фарғона ҳақида илк маълумотлар]. Т., 2002.
Манбалар
- ↑ Қува — маълумот Катта совет энсиклопедиясидан олинди..
- ↑ „«Город, который существует на протяжении тысячелетий, будет расти вверх, как слоеный пирог»“. Фергана.Ру. 2018-йил 18-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 4-апрел.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |